Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какие формы статотчетности утверждены на 2026 год Как перейти с НСО в фиксированной сумме на НСО по ставкам с 1 января 2026 года Предварительный производственный календарь на 2026 год

Товарларга нисбатан имтиёзларни қўллаш бўйича божхонанинг дастлабки қарори қандай олинади

03.07.2025

Читать на русском языке

Иқтисодиёт ва молия вазирининг «Товарларга нисбатан имтиёзларни қўллаш бўйича божхона органларининг дастлабки қарорларини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи қабул қилинди (01.07.2025 й. АВ рўйхат рақами 3634-сон).


Дастлабки қарорни олиш учун манфаатдор шахс эркин муомалага чиқариш (импорт), вақтинча олиб кириш ва экспорт божхона режимларига божхона юк декларациясини тақдим этишдан олдин божхона органларига мурожаат қилади.

 

Ариза келиб тушган кундан бошлаб 10 иш куни ичида кўриб чиқилади. Божхона имтиёзларини қўллашни назарда тутувчи НҲҲ бўйича тегишли вазирлик ва идораларнинг тушунтиришлари ёки расмий шарҳини олиш зарурияти мавжуд бўлганда, аризани кўриб чиқиш муддати қўшимча бир ойга узайтирилиши мумкин.

 

Дастлабки қарор божхона органи раҳбари (ўринбосари) томонидан қабул қилинади. Шундан сўнг аризачи божхона йиғимини тўлайди ва қарорнинг электрон ёки қоғоз шаклини олади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 02.10.2025 йилдан кучга киради.

 

Собир Нурбердиев