Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Срок сдачи формы 4 кв Savolnoma сокращен на неделю Срок сдачи статотчетов форм 4-дх и 4-фх (квартальная) продленОдносторонний ЭСФ при реализации импортных лекарств ниже таможенной стоимости: техническая проблема решена Автоматическое формирование акцизной отчетности по нефтепродуктам запустят уже в октябре Чек-лист: как закрыть квартал без ошибок – Buxgalter ProЧек-лист: как закрыть квартал без ошибок – Buxgalter Pro

Транспорт вазирлигининг ташкил этилиши ва истиқболдаги бошқа режалар

30.11.2018

Читать на русском языке

Президентнинг 27.11.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиациясини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида бошқалар қатори яқин истиқболдаги режалар қайд этилган: 


  • транспорт тармоғини ташкил этиш ва унинг фаолиятини тартибга солишга оид барча комплекс масалалар учун жавоб берадиган Транспорт вазирлигини ташкил этиш юзасидан таклиф киритиш (15.01.2019 йилгача);

  • қўшимча компанияларнинг, шу жумладан, кам бюджетли авиакомпаниялар (лоукостерлар) ва тижорат авиацияси хизматларини кўрсатадиган корхоналар фаолияти учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш, шу жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилган ҳолда қўшимча шарт-шароитлар яратиш (1.06.2019 йилгача);

  • 2019–2030 йилларда авиация транспорти соҳасини ислоҳ қилиш ва аэропортларни ривожлантиришга хусусий, шу жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш бўйича «Йўл харитаси»ни тасдиқлаш (1.05.2019 йилгача);

  • давлат-хусусий шериклик шартлари асосида лойиҳалар амалга ошириладиган аэропорт ёки аэропортлар гуруҳини аниқлаш (1.04.2019 йилгача) ҳамда уларни амалга ошириш учун танловлар ўтказиш (1.01.2020 йилгача);

  • илғор хорижий тажрибани ўрганиш, шу жумладан, ишлаб чиқарувчилар сертификатларини тан олишни ҳисобга олган ҳолда ҳаво кемалари ва авиадвигателларга техник хизмат кўрсатиш ҳамда уларни таъмирлаш учун олиб кириладиган бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар, деталларни сертификатлаш тартибини соддалаштириш (икки ой муддатда);

  • сиртқи таълим олган фуқаро авиацияси мутахассисларининг маълумоти тўғрисидаги ҳужжатларни нострификация қилишга рухсат бериш (икки ой муддатда).

 

 

Олег Заманов.