Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Транспортда туристлар хавфсизлиги кучайтирилади

11.03.2019

Читать на русском языке

Президентнинг 6.03.2019 йилдаги «Транспорт ва туризм объектларида жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг самарали тизимини жорий этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–4229-сон қарори қабул қилинди. Адлия вазирлиги шу ҳақда хабар беради.

 

Биринчидан, Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабзда амалга оширилаётган Хавфсиз туризмни таъминлаш концепцияси босқичма-босқич Тошкент шаҳри, Тошкент ва Сурхондарё вилоятларига татбиқ этилади.

 

Иккинчидан, ИИВнинг Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси ташкил этилди. Унинг асосий вазифаси – метрополитен, темир йўл ва ҳаво-транспорт инфратузилмаси объектларида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш.

 

2019 йил 1 апрелдан туристларни автотранспортда ҳаракатланиш вақтида кузатиб бориш ҳамда моддий маданий мерос объектларида жамоат тартибини сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсата бошлайдилар. Транспортда хавфсизликни таъминлаш бўлинмалари туристларнинг хавфсизлиги билан шуғулланадилар. Хусусан, туризм йўналишидаги темир йўл транспортида ҳаракатланиш давомида содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш учун кузатувчи профилактика инспекторлари лавозими жорий этилади.

 

Учинчидан, 2019 йил 1 апрелдан ИИВ ҳузурида Хавфсиз туризмни таъминлаш жамғармаси ташкил этилади. Маблағлар хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмаларининг ходимларини рағбатлантиришга, шунингдек турли кўргазма ва ярмаркаларни ўтказишга йўналтирилади. 

 

Тўртинчидан, 2019 йилда Ўзбекистон Республикасида хавфсиз туризмни таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланди. Унинг доирасида туристик компаниялар ички ишлар органларига SOS ташвиш сигналини юбориши ва жойлашувни аниқлаш учун мўлжалланган GPS-қурилмалар учун жиҳозланган махсус билакузуклардан фойдаланиш механизмини жорий этиш режалаштирилмоқда.

 

Ҳужжат расман эълон қилинганидан кейин шарҳга тузатиш ва қўшимча киритилиши мумкин.