Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Для компаний на МСФО ввели новую форму о расхождениях между бухгалтерским и налоговым учетом Что изменилось в Инструкции о порядке заполнения ГТД с февраля 2026 года Как определять доход от безвозмездно полученного имущества (услуг)

Транзит салоҳиятини ривожлантириш бўйича идоралараро кенгашга қўшимча вазифалар юклатилди

20.01.2026

Читать на русском языке

Президентнинг 19.01.2026 йилдаги ПФ-5-сон Фармони билан Ўзбекистон Президентининг айрим ҳужжатларига савдо тартиб-таомилларини янада соддалаштириш ва мамлакат транзит салоҳиятидан самарали фойдаланиш билан боғлиқ ўзгартиришлар киритилди.

 

Хусусан, 03.06.2024 йилдаги ПФ-85-сон Фармонга мувофиқ, 14.06.2023 йилдаги "Маъмурий ислоҳотлар доирасида транспорт соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-94-сон Фармонга қўшимчалар киритилди.

 

Миллий транспорт коммуникациялари орқали халқаро ва минтақавий транзитни ривожлантириш ҳамда мамлакат транзит салоҳиятидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида Транзит салоҳиятини ривожлантириш бўйича идоралараро кенгашга қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилди:

  • Жаҳон божхона ташкилоти тавсияларига мувофиқ транзит тартиб-таомилларини такомиллаштириш, транзит йўриқномаларини тасдиқлаш ва рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда давлат органларининг транзит соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
  • Жаҳон савдо ташкилотига аъзо давлатларнинг транзит ташувлари билан боғлиқ мурожаатлари, таклифлари ва сўровларини кўриб чиқиш, шунингдек, ушбу ташкилотга аъзо давлатларни Ўзбекистон Республикасида амал қилаётган транзит тартиб-таомиллари тўғрисида хабардор қилиш.

 

Бундан ташқари, ҳужжат билан 20.10.2021 йилдаги "Рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5262-сон қарорга ўзгартиришлар киритилди, унга кўра 2027 йил 1 январга қадар айрим хомашё ва ярим тайёр маҳсулотларга импорт божхона божининг "ноль" ставкаси қўлланилиши белгиланди:

  • сирт фаол органик моддалар (совундан ташқари);
  • юза-фаол воситалар, ювиш воситалари (шу жумладан ёрдамчи ювиш воситалари) ва таркибида совун бўлган ёки бўлмаган тозалаш воситалари (3401-товар позициясидаги воситалардан ташқари).

 

Илгари ушбу хомашё ва ярим тайёр маҳсулотларга импорт божхона божининг "ноль" ставкасини қўллаш муддати 2024 йил 1 январгача этиб белгиланган эди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.01.2026 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова