Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Трейлер ва автофургонлар – улар ҳам жойлаштириш воситаси

08.11.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 7.11.2017 йилдаги 894-сон қарори билан хорижий сайёҳларнинг мамлакатимизга кириши ва бўлиши тартибини соддалаштириш бўйича қатор ҳукумат қарорларига тузатишлар киритилди.

 

Муддатидан олдин келдингизми ҳечқиси йўқ

 

Энди хорижлик меҳмон туристик визада кўрсатилган муддатдан олдин Ўзбекистонга кириб келган тақдирда у Давлат чегарасидан ўтиш пунктидаги ТИВнинг консуллик бюросига мурожаат этиши мумкин, у ерда унинг визасига  тегишли ўзгартиришлар киритилади.

 

Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишлари тартиби мазкур норма билан тўлдирилди.

 

Прописка учун кимга мурожаат этиш керак эмас

 

Чет эллик фуқароларнинг ҳақиқатда ҳисобга қўйилганлигини текшириш учун ИИО автоматлаштирилган махсус электрон дастурдан фойдаланади.

 

Сайёҳлик операторлари томонидан кўрсатилган дастур ёрдамида сайёҳларнинг паспорт маълумотлари, ҳаракатланиш йўналишлари схемаси, саёҳат пайтида тўхташ (тунаш) жойлари кўрсатилган электрон шаклдаги рўйхати тақдим этилиши қуйидаги ҳолатларда вақтинчалик пропискага тенглаштирилади:

  • сайёҳлик оператори томонидан ташкил этиладиган тур доирасида экскурсовод, гид ва/ёки йўриқчи-йўл бошловчи ҳамроҳлигида аҳоли пунктлари ташқарисига саёҳат амалга оширилганда, агар бундай тур муддати ёки унинг бир қисми 10 кундан ошмаса;
  • хорижий фуқаролар томонидан сайёҳлик операторининг автотурини харид қилган ҳолда шахсий автомобилда, мотоциклда, велосипедда, пиёда ёки гуруҳ таркибида автобусда саёҳат амалга оширилганда.

 

Маълумот учун: умумий қоидага кўра вақтинчалик Ўзбекистонда бўлиб турган хорижликлар бу ерда вақтинчалик прописка асосида истиқомат қилади. Алоҳида шахслар ундан озод этилган, масалан, мамлакатимизнинг ҳар бир аҳоли пунктида 3 суткадан ортиқ бўлмайдиган сайёҳлар. Шунингдек, хорижликларнинг жойлаштириш воситаларида ва даволаш муассасаларида бўлиши вақтинчалик пропискага тенглаштирилади (бу ерда кўринг).   

 

Сайёҳларга ғилдиракли уйларда яшашга рухсат берилди

 

Тунаш учун жойлаштириш воситасига қайта ўзгартирилган ер усти транспорти расман жойлаштириш воситалари қаторига киритилди (масалан, автофургон, трейлер, автоуй ва бошқалартаҳр.). Унда яшайдиган Ўзбекистонга вақтинчалик келувчи хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар умумий тартибда қабул қилувчи ташкилотлар ва хусусий иш бўйича уларни таклиф этган шахсларни олдиндан хабардор қилишлари даркор.

 

Бундай жойлаштириш шакли учун ҳам туристик йиғим ундирилади – ҳар кунги яшаш учун ЭКИҲнинг 10%и миқдорида.

 

Тегишли тузатишлар Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлишлари қоидалари ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туристик (меҳмонхона) йиғимни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинди ва 7.11.2017 йилда кучга кирди.

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.   


 

Олег Заманов,

 экспертимиз.