Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzАССА «DIPifr-рус»: как сдать экзамен с отличным результатом (часть 1) Нужно ли платить налог на прибыль при списании кредиторской задолженности по импортному контракту Как вести бухучет подрядчику Как вести бухучет заказчику

Тўлов тизимларининг хавфсизлиги қандай таъминланади

24.05.2024

Марказий банк бошқарувининг 21.05.2024 йилдаги 3513-сон буйруғи билан Тўлов тизимлари операторлари ва тўлов хизматларини етказиб берувчиларнинг тўлов тизимларида ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш ҳамда рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган ҳуқуқбузарликларни олдини олиш чораларини кўриш тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Президентнинг 30.11.2023 йилдаги ПҚ-381-сон қарори билан рақамли маҳсулотлар (хизматлар) истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган ҳуқуқбузарликларга қарши курашишни кучайтириш чоралари белгиланган.

 

Тасдиқланган Низом қуйидагиларни белгилайди:

  • тўлов ахборотини ҳимоя қилиш механизмлари;
  • тўлов ахборотининг конфиденциаллиги ҳамда улардаги шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш;
  • ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик хизматининг вазифалари;
  • ахборот тизимлари ходимларининг ваколатлари;
  • ахборот тармоқларини ҳужумлардан ҳимоя қилиш тартиби ва ахборот тизимлари ва ресурслари мониторинги, ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик талабларининг бузилиши билан боғлиқ ҳодисаларни аниқлаш;
  • ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликнинг бузилишига муносабат билдириш чоралари;
  • муҳим тўлов тизимлари операторларига ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш бўйича қўйиладиган талаблар;
  • банк ва тўлов тизимларида шубҳали фирибгарлик операцияларига қарши чоралар кўриш хизматининг вазифалари ва бошқалар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.05.2024 йилдан кучга кирди.

Лола Абдуазимова

 


kadrovik.uz

Курс валют

2024-07-19
  • USD:12601.08 (+0.00) сум
  • EUR:13774.24 (+0.00) сум
  • RUB:143.50 (+0.00) сум