Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:В каком размере платить больничные при Covid Суд восстановил уволенного работника, но на его место успели принять другого Подскажите работнику, как получить социальное пособие Когда работник вправе требовать изменения условий труда Снижена административная и налоговая нагрузка

«Тўполанг» сув омборидан хавфсиз ва самарали фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари қабул қилинди

01.04.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 29.03.2021 йилдаги «Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманидаги «Тўполанг» сув омборидан хавфсиз ва самарали фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 164-сон қарор қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан Сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ, Молия вазирлиги ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлигининг Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги «Тўполанг» сув омборини (кейинги ўринларда – объект) «Ўзбекгидроэнерго» АЖга унинг устав капиталидаги давлат улушини объект баланс қийматига ошириш ҳисобига бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

 

Сув хўжалиги вазирлиги ва Молия вазирлигига «Ўзбекгидроэнерго» АЖ билан биргаликда бир ой муддатда объектнинг барча иншоотлари, асосий воситалари (механизмлар, автотранспорт воситалари) ва товар-моддий бойликлари тўлиқ хатловдан ўтказилиб, белгиланган тартибда топширилиши ва қабул қилинишини таъминлаш топширилди.

 

«Ўзбекгидроэнерго» АЖга:

а) 2021 йил давомида объектнинг бошқарув тизимини ўз ичига олувчи сув ресурсларини бошқариш, объектнинг техник ҳолати ишончлилигини натурада кузатиш ишларини мунтазам амалга оширишга қаратилган назорат-ўлчаш ва сейсмик хавфсизлик қурилмалари, локал хабар бериш тизимини автоматлаштириш ҳамда қўриқлаш муҳандислик-техник воситалари билан жиҳозлаш ишлари амалга оширилишини;

б) объектдан фойдаланишда:

  • унинг хавфсиз ва ишончли ишлашини, жумладан сувни тўплаш ва чиқаришда сув омборидан фойдаланиш қоидаларига қатъий амал қилинишини;
  • сув омборидан Гидрометеорология хизмати маркази маълумотлари ва ўртача кўп йиллик сув сарфларига кўра ишлаб чиқилган ва Сув хўжалиги вазирлиги билан келишилган жадвал асосида сув чиқарилишини;
  • сувнинг ҳисоби ва ҳисоботи «Тўполанг ГЭСлар каскади» УК томонидан амалга оширилишини ҳамда маълумотлар тизимли равишда Сув хўжалиги вазирлигига тақдим этиб борилишини таъминлаш топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.03.2021 йилдан кучга кирди.


Баҳодир Бухорий.