Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzАССА «DIPifr-рус»: как сдать экзамен с отличным результатом (часть 1) Нужно ли платить налог на прибыль при списании кредиторской задолженности по импортному контракту Как вести бухучет подрядчику Как вести бухучет заказчику

Тупроқ унумдорлигини ошириш қандай режалаштирилмоқда

22.02.2024

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 20.02.2024 йилдаги “Қишлоқ хўжалиги ерлари унумдорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 97-сон қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг 13.02.2024 йилдаги ПҚ-71-сон қарори билан 2024-2025 йилларда тажриба тариқасида пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни, шу жумладан тупроқнинг гумус миқдорини ошириш бўйича агротехник тадбирлар учун ердан фойдаланувчиларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ҳар бир гектар майдонга 1 млн сўмдан субсидия ажратилади.

 

Тупроқ унумдорлигини ошириш, мавжуд ер ресурсларидан самарали фойдаланиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш мақсадида ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2024-2025 йилларда пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш учун субсидия ажратиш тажрибаси ўтказиладиган туманлар рўйхати;
  • Пахта майдонларида тупроқнинг гумус миқдори ва унумдорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури.

 

Шунингдек, ҳужжат билан Пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехника тадбирлари учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом тасдиқланди. У қуйидагиларни назарда тутади:

  • субсидия ажратиш шартлари;
  • субсидия олиш хоҳишини билдирган
  • ердан фойдаланувчиларнинг рўйхатини шакллантириш тартиби;
  • илмий асосланган агротехника тадбирларини амалга ошириш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби;
  • субсидия ажратиш бўйича талаб этиладиган ҳужжатлар, уларни кўриб чиқиш ҳамда субсидия ажратиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш тартиби;
  • пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехника тадбирларини назорат қилиш тартиби.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.02.2024 йилдан кучга кирди.  

 

Лола Абдуазимова

 


kadrovik.uz

Курс валют

2024-07-19
  • USD:12601.08 (+0.00) сум
  • EUR:13774.24 (+0.00) сум
  • RUB:143.50 (+0.00) сум