Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как учесть здание в комплекте с оборудованием – читать на buxgalter.uzАутсорсинг или штатная бухгалтерия – что лучше? – читать на buxgalter.uzЭЦП: три проблемы + три решения – читать на buxgalter.uzНужно ли заключать трудовой договор с собственником–директором – читать на buxgalter.uzКогда ждать контрольной покупки- читать на buxgalter.uz

Турфирмалар янги имтиёз олди

28.05.2018

Читать на русском языке

 

Туристларни ташиш учун мўлжалланган, сиғими 9 кишидан ортиқ бўлган янги транспортдан Республика йўл жамғармасига 2022 йил 1 январгача йиғим ундирилмайди. Бу Президентнинг 24.05.2018 йилдаги ПФ–5447-сон Фармонида назарда тутилган.

 

Илгари имтиёз қуйидаги тарзда берилар эди: йиғим ставкаси транспорт воситалари сотиб олиш қийматининг 3%и миқдорида этиб белгиланган эди (2.12.2016 йилдаги ПФ–4861-сон Фармонга қаранг). Бу ўша пайт амал қилган умумий ставкага мос келар, бироқ у гипотетик оширилганда туризм корхоналари устунликка эга бўлардилар (3% тўлашда давом этган бўлар эдилар – таҳр.).

 

Янги тартибга биноан туризм фаолияти субъектлари ўзлари сотиб олган, мамлакатимизга олиб кирилаётган, туристларни ташиш учун мўлжалланган, сиғими 9 кишидан ортиқ бўлган янги транспорт воситаларини ИИВ органларида рўйхатдан ўтказишда 1.01.2022 йилгача Республика йўл жамғармасига умуман йиғим тўламайдилар.  

 

Эслатиб ўтамиз, олиб кирилаётган 8 ва ундан ортиқ кишини (ҳайдовчи билан биргаликда) ташишга мўлжалланган туризм тоифасига оид транспорт воситалари худди шу давргача божхона тўловларини тўлашдан озод этилган, божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно (3.02.2018 йилдаги ПФ–5326-сон Фармонга қаранг).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.05.2018 йилдан кучга кирди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида яқин орада танишиш мумкин.

 

Олег Заманов.


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_