Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Как сформировать и учесть резерв на гарантийный ремонт и обслуживание Памятка: на что бухгалтеру обратить внимание при смене адреса предприятия В каких случаях прекращается право аренды земельного участка Как сервис «Узнайте своих контрагентов» вредит добропорядочным налогоплательщикам Министерство финансов и ГНК услышали бухгалтеров и готовят необходимые меры

Туризм, маданий мерос ва музейшунослик соҳаларида – узлуксиз таълим тизими

14.11.2021

Читать на русском языке

Президентнинг 30.10.2021 йилдаги «Туризм, маданий мерос ва музейшунослик соҳаларида малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5270-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжатга мувофиқ «Ипак йўли» туризм халқаро университетини «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети (кейинги ўринларда - Университет) этиб қайта номланади. Шунингдек Университет Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатларнинг туризм, маданий меросни бошқариш ва музейшунослик соҳаларида кадрлар тайёрловчи таянч олий таълим муассасаси ҳамда ушбу соҳаларни илмий ва инновацион тадқиқ этиш бўйича илмий муассасага айлантирилади.

 

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Шаҳрисабз, Марғилон ва Хива туризм ва сервис коллежлари негизида олий таълим тизими билан интеграциялашган таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлайдиган туризм ва маданий мерос техникумларин (кейинги ўринларда – Маданий мерос техникумлари) ташкил этилади.

 

Қуйидагилар Туризм ва спорт вазирлиги тузилмасидан Университет тузилмасига ўтказилади:

  • Туризмни ривожлантириш институти;
  • Маданий мерос техникумлари;
  • Андижон, Зомин ва Бўстонлиқ туризм ва сервис коллежлари;
  • Тошкент туризм ва бизнес коллежи.

 

Тошкент туризм ва сервис коллежи негизида Университетнинг Тошкент филиали ташкил этилади.

 

Шунингдек Университет Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги Самарқанд археология институтининг илмий ва инновацион тадқиқотлар соҳасидаги ҳамда методик йўналишлардаги фаолиятини мувофиқлаштирувчи ваколатли орган этиб белгиланди.

 

«Ипак йўли» давлатлари тарихи, санъати ва цивилизацияларини тадқиқ ва намойиш этиш учун Университет ҳузурида қуйидагилар ташкил этилади:

  • «Ипак йўли» халқаро тадқиқот институти;
  • «Ипак йўли» музейи;
  • «Ипак йўли» арт-резиденцияси;
  • «Ипак йўли» санъат галереяси;
  • Реставраторларни қайта ўқитиш ва малакасини ошириш маркази.

 

Ҳар йили Университетга ШҲТ, МДҲ ҳамда Туркий тилли давлатлар Ҳамкорлик Кенгашига аъзо мамлакатлар фуқароларига магистратурада давлат гранти асосида таълим олиш учун 85 та ўрин ажратилади.

 

Шунингдек ҳужжат билан «Эл-юрт умиди» жамғармасининг 2022–2026 йилларда хориждаги нуфузли таълим муассасаларида туризм, маданий мерос ва музейшунослик йўналишларида докторантура (PhD) ва магистратурада ўқитиш дастури жорий этилади.

 

Дастур доирасида 50 нафар иқтидорли мутахассислар, шу жумладан уларнинг 40 нафари магистратура босқичида ва 10 нафари докторантура (PhD) босқичида ўқитилади. Дастур доирасида таҳсил олиб қайтган мутахассисларга:

  • Туризм ва спорт вазирлигининг йўлланмаси асосида таълим муассасалари ҳамда маданий мерос ва музейшунослик соҳаларидаги ташкилотларда камида 5 йил давомида узлуксиз фаолият олиб бориш;
  • ёки хорижда таълим олиш харажатларини 12 ой давомида икки баравар миқдорда «Эл-юрт умиди» жамғармасига қайтариш мажбурияти юкланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.10.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.