Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Туризм соҳасидаги Халқаро инвестиция форуми ўтказилади

16.11.2018

Читать на русском языке

Унинг доирасида, 19-21 ноябрда инвесторларга истисно тариқасида ер участкалари ажратишнинг алоҳида тартиби амал қилади (ВМнинг 15.11.2018 йилдаги 931-сон қарори).

 

Биринчидан, туризм инфратузилмаси объектларини қуриш учун инвесторларга аниқ инвестиция мажбуриятлари остида ер участкалари электрон аукцион ўтказмасдан ажратилади.

 

Иккинчидан, Ўзбекистоннинг тижорат банкларида 15 иш куни мобайнида инвестиция битими суммасининг 25%и миқдоридаги маблағни депонентга ўтказиш ёки 5%и миқдоридаги мажбуриятни бажариш кафолатини (performance bond) бериш шарти билан инвестиция битимлари тузилади. Шундан кейин 5 кун муддатда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ер участкасини ажратиш тўғрисидаги қарорларни қабул қиладилар.

 

Учинчидан, лойиҳанинг барча зарур шартлари, ш.ж. ажратилаётган ер участкаси бўйича тегишли ҳокимлар билан инвесторлар ўртасида келишувга эришилган тақдирда инвестиция битимлари имзоланади. 

 

Вилоятлар ҳокимликлари 2 кун муддатда хорижий инвесторларга тайёр ҳолатда таклиф этиладиган ҳар бир ер участкаси бўйича инвестиция лойиҳаларининг тақдимот материалларини инглиз ва рус тилларида тайёрлайдилар. Сўнг тақдимот материаллари олдиндан кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш учун потенциал инвесторлар – Форум иштирокчиларига юборилади. 

 

Битимлар тузилганидан кейин уч ой муддатда инвесторлар билан биргаликда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамасига киритилади. Ҳокимликлар, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси лойиҳаларни ўз вақтида амалга оширишда инвесторларга амалий ёрдам берилишини таъминлайдилар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.11.2018 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_