Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как вернуть НДС, уплаченный за квартиру в новостройке - читать на buxgalter.uzКак налоговики доначисляют вам налоги при смене учредителей и реорганизациях - читать buxgalter.uzПереход на ЭСФ: работники налоговых инспекций оказались «крайними» - читать на buxgalter.uzПоздравляем лучших бухгалтеров и аудиторов уходящего года - читать на buxgalter.uzИдеальный график отпусков: как получить больше и отдохнуть дольше - читать на buxgalter.uzПлан главбуха на декабрь: 10 важных дел до конца года - читать на buxgalter.uzСредний бизнес может навредить выстраиваемой цепочке НДС - читать на buxgalter.uz
  • www.norma.uz
  • Қонунчиликда янги
  • Туризм соҳасидаги хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқ солинадиган базасини камайтириш тартиби белгиланди

Туризм соҳасидаги хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқ солинадиган базасини камайтириш тартиби белгиланди

16.08.2018

Читать на русском языке

 

Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг қўшма қарори (13.08.2018 йилда 3053-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқ солинадиган базасини алоҳида харажатлари бўйича камайтириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Ҳужжат Президентнинг 7.08.2018 йилдаги «Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–3514-сон қарорининг 15-бандини бажариш мақсадида қабул қилинди. Идоралар ушбу бандда кўрсатилган имтиёзларни тақдим этиш тартибини белгиладилар:

 

1 солиқ солинадиган базани 1.01.2020 йилга қадар санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиена нормативларига мувофиқ келадиган замонавий санитария-гигиена тармоқларини қайта тиклаш, капитал таъмирлаш ва қуришга йўналтирилган харажатлар суммасига – 100 млн сўмгача камайтириш.

 

Уни қўллаш учун солиқ тўловчи Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли давлат санитария-эпидемиология назорати марказининг (бундан кейин – Марказ) хулосасини олиши лозим.

 

Тегишли ишлар солиқ бўйича бир нечта ҳисобот даврларида олиб борилган ҳолларда солиқ солинадиган базани камайтиришни ишлар якунлангандан кейин Марказнинг хулосасини тақдим этиш шарти билан амалга оширишга рухсат берилади.

 

Бироқ солиқ тўловчи 1.02.2020 йилгача Марказнинг хулосасини олмаган тақдирда, имтиёз бекор қилинади ва солиқ тўловчи у қўлланган даврлар учун аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этиши керак бўлади. Солиқ солинадиган базанинг 100 млн сўмгача камайиши, бир марталик ёки қисмларга бўлинган ҳолда, 1.01.2020 йилгача амалга оширилади.

 

2 – солиқ солинадиган базани ҳар йили 1.01.2025 йилга қадар санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиена нормативларига мувофиқ келадиган замонавий санитария-гигиена тармоқларини, туризм инфратузилмаси объектларини сақлашга йўналтирилган харажатлар суммасига – 12 млн сўмгача камайтириш.

 

Ушбу имтиёз солиқ тўловчи Марказнинг хулосасини олганидан кейин тақдим этилади. Солиқ солинадиган базанинг 12 млн сўмгача камайиши 1.01.2025 йилгача ҳар йили амалга оширилади.

 

Бу – муҳим! Солиқ солинадиган базанинг камайтирилиши юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, ягона солиқ тўлови ҳамда бозорлар даромадлари бўйича амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.08.2018 йилдан кучга кирди.

 

Миржалол Мирфаёзов.

 

Қуйидаги НҲҲга ҳам қаранг:

 

Президентнинг 7.08.2018 йилдаги «Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–3514-сон қарори.





 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_