Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:НДС при расчетах с выбывающим учредителем Учет импортных операцийКогда образуется ПУ иностранной компанииКакие нерешенные вопросы по ЭСФ беспокоят бухгалтеров Госкомстат разработал новое Положение о порядке представления статотчетов в электронном виде

Туризмни ривожлантириш учун субсидиялар тақдим этиш тартиби белгиланди

04.03.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 24.02.2021 йилдаги «Ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 100-сон қарори қабул қилинди. 

 

Президентнинг 3.02.2021 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6165-сон Фармонига мувофиқ қуйидагилар тасдиқланди:

  • Ташриф буюрувчилар учун шарт-шароитлар яратилиши режалаштирилган туризм салоҳияти юқори бўлган маданий мерос объектлари рўйхати;
  • Зиёрат туризми маршрутларида фойдаланиладиган маданий мерос объектларининг 2021-2025 йилларда устувор равишда реставрация қилиш дастури;
  • Узоқ хориж ва қўшни республикалардан хорижий туристларни қабул қилиш ва уларга қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича «Йўл харитаси»;
  • Хорижий тилларга таржима қилинадиган ва тарғиботи кенг амалга ошириладиган, алломалар ва зиёратгоҳлар тўғрисидаги фильмлар рўйхати;
  • Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш харажатларининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан қайтариш тартиби тўғрисидаги низом;
  • Субсидияланадиган авиа ва темир йўл қатнови йўналишларини, авиа чипталар ва меҳмонхона хизматларини субсидиялаш миқдорини белгилаш бўйича махсус комиссия таркиби;
  • Зиёрат туризмини ривожлантиришни мувофиқлаштириш кенгаши таркиби.

 

Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш харажатларининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан қайтариш тартиби тўғрисидаги низомга мувофи 2021 йил 1 мартдан 2022 йил 1 июнгача қуйидаги субсидиялар жорий этилади:

  • маҳаллий авиақатновларда авиачипта нархининг 25%и миқдорида, туроператорлар орқали харид қилинган темирйўл чипталари нархи 15%га пасайтирилади, умумий чегирма суммаси 40%ни ташкил этади;
  • Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар учун ташкил этилган турлар юзасидан транспорт чипталари нархининг 15%и ҳамда меҳмонхона хизматлари нархининг 10%и миқдорида.

 

Яшовчиларнинг ҳар бир яшаган куни учун жойлаштириш воситаларидан ундириладиган туристик (меҳмонхона) йиғимнинг миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,4%ини ташкил этади.

 

Шунингдек Низомда қуйидагилар белгиланди:

  • авиаташувчиларга ажратиладиган субсидия миқдорини аниқлаш тартиби;
  • саёҳат ташкилотчисига транспорт чипталари ҳамда меҳмонхона хизматлари учун субсидия ажратиш тартиби;
  • саёҳат ташкилотчиларининг субсидия олиш учун аризаларни топшириш тартиби.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.02.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.