Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Как открыть вторичный расчетный счет В командировку – по турпутевке Как применить нулевую ставку налога на прибыль и отразить ее в налоговой отчетности Если контрагент не подписывает исправленный счет-фактуру

Туркиялик инвестор Тошкент вилоятида ИЭС қуради

17.08.2020

Читать на русском языке

 

Туркиянинг «AKSA ENERJI ÜRETIM A.Ş.» компанияси Тошкент вилоятида қуввати 240 МВт бўлган буғ-газ электр станцияси қурилишини инвестициялайди (13.08.2020 йилдаги ПҚ–4807-сон қарорга қаранг).

 

Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми ошкор қилинмаяпти. Инвестор чет элларда банк ҳисобварақларини очиш ҳамда барча солиқлар ва мажбурий тўловлар амалга оширилгандан кейин Ўзбекистонда очилган ҳисобварақлардан уларга пул маблағларини ўтказиш ҳуқуқига эга. Бир ой муддатда инвесторга лойиҳани амалга ошириш муддатига ер участкаси ажратилади (айнан қаерда жойлашиши ҳозирча маълум эмас, таҳр.).    

 

ИЭС томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг ягона харидори – «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ тўловни сўмда амалга оширган ҳолда уни 25 йил давомида харид қилиш мажбуриятини олади. Электр энергиясини 3 ой мобайнида сотиб олишни қоплаш учун таъминот сифатида инвестор фойдасига чет эл валютасида тасдиқланган, тикланадиган, қайтариб берилмайдиган ва шартсиз банк кафолати тақдим этилади.

 

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ лойиҳа эҳтиёжи учун табиий газ ва техник сув етказиб берувчи сифатида иштирок этади. Компанияга жалб қилинадиган чет эл инвестициялари бўйича Ўзбекистонда сотиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) нархларини, истисно тариқасида, чет эл валютасига боғлаган ҳолда белгилашга рухсат берилди.

 

Ваколатли идораларга лойиҳани амалга оширишда кўмаклашиш вазифаси топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.08.2020 йилдан кучга кирган.

 

Олег Заманов.