Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия возникают, если транспортные услуги оказал поставщик из Китая Как определить расходы по контролируемой задолженности Если налоговики предлагают внести изменения в строку «себестоимость» отчета по налогу на прибыль Как учитывать дебиторскую задолженность – Buxgalter Pro

Туроператорларга давлат томонидан кўмаклар кўрсатилади

31.07.2023

Читать на русском языке

Президентнинг 27.07.2023 йилдаги “Туризм йўналишидаги ислоҳотларни янада жадаллаштириш ва соҳада давлат бошқаруви тизимини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-238-сон қарори қабул қилинди.

 

Туристлар оқимини ошириш ва туроператорларга давлат томонидан қўшимча кўмаклар кўрсатиш мақсадида 2024 йил 1 январдан бошлаб туроператорлар томонидан туристик оқим паст бўлган хорижий мамлакатлардан Ўзбекистонга олиб келинган ҳар бир турист учун 20 АҚШ долларидан 100 АҚШ долларигача бўлган эквивалентда рағбатлантирувчи субсидиялар тўланади. Маблағлар Давлат бюджети ва Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан ажратилади.

 

Туристик оқим паст бўлган хорижий мамлакатлар рўйхати, олиб келинадиган туристлар сони ва рағбатлантирувчи субсидиялар миқдори ҳамда уларни бериш тартиби Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан тасдиқланади.

 

Шунингдек, туроператорлар ва авиаташувчиларнинг хорижий мамлакатлардан “Самарқанд”, “Бухоро” ва “Урганч” халқаро аэропортларига амалга оширилган чартер авиақатновлари бўйича харажатларининг бир қисми қопланади.

 

2024 йил 1 январдан бошлаб беш қаватдан паст бўлмаган меҳмонхона 2026 йил 31 декабрга қадар фойдаланишга топширилган тақдирда, инвесторларнинг янги меҳмонхонани қуриш (реконструкция қилиш бундан мустасно) ва жиҳозлаш учун кетган харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш тизими жорий қилинади. Меҳмонхона 3 юлдузли тоифа учун 60 та хонадан кам бўлмаган, 4 ва 5 юлдузли тоифа учун 120 та хонадан кам бўлмаган хоналар фондига эга бўлиши керак.

 

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан янги меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш харажатлари қуйидаги миқдорларда қоплаб берилади (ҳар бир хона учун):

  • уч юлдузли меҳмонхона – 40 млн сўм;
  • тўрт ёки беш юлдузли меҳмонхона – 65 млн сўм.

 

Республика бўйича меҳмонхоналар мавжуд бўлмаган туман (шаҳар)ларда янгидан қуриладиган меҳмонхоналарга, юқорида кўрсатилган харажатлар 50 фоизга оширилган миқдорда қоплаб берилади:

  • дастлабки иккита 4 ёки 5 юлдузли тоифага эга меҳмонхоналарга;
  • дастлабки учта 3 юлдузли тоифага эга меҳмонхоналарга.

 

Шунингдек, ҳужжат билан 2026 йил 31 декабрга қадар дунёнинг таниқли ва нуфузли меҳмонхона брендларидан фойдаланувчи Ўзбекистон резидентлари бўлган ташкилотларнинг роялти харажатларини франчайзинг тўғрисидаги шартнома кучга кирган вақтдан бошлаб уч йил мобайнида қуйидаги миқдорда қисман молиялаштириш назарда тутилмоқда (ҳар битта хона учун йиллик эквивалентда):

  • уч юлдузли тоифага эга меҳмонхона учун - 200 АҚШ доллари;
  • тўрт юлдузли тоифага эга меҳмонхона учун - 400 АҚШ доллари;
  • беш юлдузли тоифага эга меҳмонхона учун - 600 АҚШ доллари.

 

Маданият ва туризм вазирлигига қарашли бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва Хавфсиз туризм жамғармаси Туризм қўмитаси тасарруфига ўтказилади.

 

2023 йил 1 сентябрдан бошлаб қуйидаги талаблар бекор қилинади:

  • турагентларнинг электрон тўловлар, бронь қилиш хизматларини кўрсатадиган камида иккита хорижий тилдаги веб-сайтга эга бўлиши;
  • туроператорларнинг электрон тўловлар хизматларини кўрсатадиган веб-сайтга эга бўлиши.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Туризм соҳасини янада ривожлантириш ва тизим фаолиятини трансформация қилиш бўйича “йўл харитаси”;
  • Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида туризм йўналишида амалга ошириладиган йирик инвестиция лойиҳалари рўйхати.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.07.2023 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова.