Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак скорректировать зачет НДС на основании статьи 270 Налогового кодекса Как сформировать прочие затраты производственного характера Как разработать график документооборота по экспортной сделке

“Тусини ўзгартириш”га рухсатнома бериш - ЯИДХП орқали

29.07.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 28.07.2021 йилдаги “Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 465-сон қарори қабул қилинди.

 

Қарорга асосан, 2021 йил 1 октябрдан бошлаб автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтириш)га рухсатнома бериш бўйича давлат хизмати Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали кўрсатилади.

 

Ҳужжат билан тегишли маъмурий регламент тасдиқланди, унга асосан:

  • давлат хизмати ваколатли орган томонидан “Автомототранспорт” автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда ҳамда ЯИДХП орқали кўрсатилади;
  • транспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) ишлари рухсатнома ва тасдиқланган давлат стандартига мувофиқ автотранспорт воситаси эгаси томонидан мустақил равишда амалга оширилади;
  • автотранспорт воситаси орқа ойнасининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги чеютанмаган даражада ўзгартириш (қорайтириш), шунингдек, олд ойнасининг тепа қисми тусини 14 см дан кўп бўлмаган полоса шаклида ёруғлик ўтказувчанлиги чекланмаган даражада ўзгартириш (қорайтириш) учун рухсатнома талаб этилмайди;
  • рухсатнома 1 йил муддатга берилади;
  • ариза берувчи томонидан рухсатнома учун тўлов 10 кун муддатда амалга оширилади.
  • рухсатнома аввал берилган рухсатноманинг амал қилиш муддатигача қайта расмийлаштирилади.

 

ЯИДХП орқали рухсатномани қайта расмийлаштириш бўйича давлат хизмати кўрсатилгани учун тўлов ундирилмайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.07.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.