Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Налоговые льготы для средних и крупных предприятий – читать на buxgalter.uzКак исправить ошибки в налогообложении матпомощи, выплаченной в 2019 году – читать на buxgalter.uzКакие проблемы по онлайн-кассам не будут решены в ближайшее время – читать на buxgaltyer.uzЧтобы получить льготы по №УП-5978, не нужно ничего делать – читать на buxgalter.uzЧто не так с новой формой расчета НДС (10006_14) – читать на buxgalter.uz Как определить, имеете ли вы право на льготы для малых предприятий в 2020 году – читать на buxgalter.uzРаботаем с ЕНСТ: 10 наиболее часто задаваемых вопросов – читать на buxgalter.uzЧто делать с амортизацией и арендной платой при производственном простое – читать на buxgalter.uz

Тутчиликни ривожлантиришга субсидиялар ва оилавий пудрат ёрдам беради

27.01.2020

Читать на русском языке

 

Президент пиллачилик тармоғида ипак қурти озуқа базасини ривожлантириш тўғрисидаги ҳужжатни имзолади (17.01.2020 йилдаги ПҚ-4567-сон қарорга қаранг).

 

Янги интенсив тутзорлар барпо этиш учун 1 февралдан бошлаб Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан:

  • томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун ҳар бир гектарга 8 млн сўмгача;
  • майдони 35 гектардан зиёд тутзорларда сув чиқариш учун бурғуланган қудуқни ҳамда дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортиш учун насос станциясини қуришга 120 млн сўмгача субсидия тақдим этилади.

 

Субсидиялар республика бюджетида Президент топшириқларига мувофиқ ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича харажатлар учун назарда тутилган маблағлар ҳисобидан қопланади. Давлат томонидан бундай қўллаб-қувватлаш тартиби 2 ой муддатда ишлаб чиқилиши ва Ҳукуматга киритилиши лозим. Пиллачилик ва тутчилик ташкилотлари томонидан томчилатиб суғориш, бурғуланган қудуқлар ва насос станцияларини қуриш бўйича ишлар доирасида тузиладиган импорт шартномалари мажбурий экспертизадан ўтказилмайди ва рўйхатга олинмайди.

 

Амалдорлар пиллачилик ташкилотлари томонидан тутзорлар барпо этилишини мониторинг қилиш орқали ер солиғи бўйича илгари тақдим этилган имтиёзларнинг асослилигини ўрганиб чиқадилар. Ажратилган ер майдонларида бир йил давомида тутзорлар ташкил қилмаганлиги аниқланган тақдирда, ДСҚ, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг қарорларига асосан имтиёз қўллашни тўхтатиш чорасини кўради.

 

«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси ҳудудий «Агропилла» МЧЖга тегишли бўлган тутзорларни тажриба синов тариқасида аҳолига оилавий пудрат асосида 1 гектардан 3 гектаргача тақсимлашга қарор қилинди. Аҳолига тут кўчатлари ва пилла мавсумларида ипак қурти уруғи бепул берилади. Етиштирилган пилла ҳосилини сотишдан ташқари тутзорлар орасига қўшимча экинлар экиш орқали олинадиган даромадларни улар ўзларида қолдиришлари мумкин бўлади. Бунда аҳолига тутзорнинг бут сақланиши, тут барги ҳосилдорлигини ошириш, етиштирилган пилла ҳажми бўйича талаб қўйилади.

 

Умуман олганда, бутун мамлакат бўйлаб алоҳида туманларда жойлашган 10 минг гектар тутзорларда тажриба ўтказилади. Уларни аҳоли орасида тақсимлаш тартиби бир ой муддатда ишлаб чиқиш, 1 апрелга қадар аҳолига оилавий пудрат асосида бириктириб бериш, 1 ноябрга келиб тажриба синов натижаларига асосан бундай амалиётни барча ҳудудларда жорий этиш истиқболларини баҳолаш лозим.

 

Йил якунига қадар пиллачилик тармоғи ташкилотларига ажратиладиган ерларда камида 5 минг гектар тутзор ташкил қилиш ва уларда томчилатиб суғориш тизимларини жорий этиш режалаштирилмоқда. Ҳудудларда пиллачилик тармоғини ривожлантириш учун имтиёзли кредитлар ва халқаро молиявий ташкилотларнинг грантлари жалб этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.01.2020 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.