Халқ таълими вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2831, 2016 йил 10 октябрь) билан Болаларни тарбиялаш учун оилага қабул қилиш тўғрисидаги намунавий битим тасдиқланди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Тутинган ота-оналар билан битим тузилади
Тутинган ота-оналар билан битим тузилади
18.10.2016

Намунавий битимда болани оилага тарбияга олиш (патронат) шартлари, васийлик ва ҳомийлик органи ҳамда тутинган ота-оналарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, тутинган болани таъминлаш, тарбиялаш ва унга таълим бериш масалалари, битимни бекор қилиш асослари ва оқибатлари, тутинган ота-оналар ҳамда васийлик ва ҳомийлик органи ўртасидаги низоларни ҳал қилиш тартиби назарда тутилган.
Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.
Буйруқ 2016 йил 17 октябрда кучга кирди.
Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини
эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ
тайёрлади.
Мавзуга оид материал:
Тарбияга олинган болалар учун нарсалар сотиб олиш тартиби ўзгарди
Читайте в свежих номерах
2025, 9 декабря№ 49
- Обновлены нормы лицензионно-разрешительных и уведомительных процедур
- О начислении пенсии, доходах, пособии для тех, кто воспитывает детей, нуждающихся в уходе…
- Оплата сверхурочной работы
- Увеличится доля интеллектуальной собственности в экономике
- Совершенствуется система государственного социального страхования



