Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ДИЛЬШОД СУЛТАНОВ ОТВЕЧАЕТ: постановка на учет и расчет НДС для постоянных учреждений - читать buxgalter.uzДИЛЬШОД СУЛТАНОВ ОТВЕЧАЕТ: социальный налог и НДФЛ. Как пересчитывать МРОТ - читать на buxgalter.uzСравнительная таблица: какого оператора ЭСФ выбрать - читать на buxgalter.uzПАМЯТКА: как облагаются доходы ИП в 2020 году - читать на buxgalter.uzНалогообложение для превысивших пороговые обороты в 2019 году и школьный общепит для ИП - читать на buxgalter.uzСоциальная сфера: нужно ли уплачивать налог на прибыль - читать на buxgalter.uz

Тузалиш йўлига қатъий ўтганлар – озодликка

28.08.2019

Читать на русском языке

Президент “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади. Унга шарҳ ЎзАда эълон қилинган.

 

Ҳужжатга мувофиқ, Конституция 93-моддасининг 23-бандига асосан 65 нафар фуқаро афв этилди.

 

Уларнинг:

  • 17 нафари жазодан тўлиқ озод қилинди;
  • 13 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди;
  • 20 нафарига эса тайинланган жазо енгилроғи билан алмаштирилди.

 

Бир сўз билан айтганда, 50 нафар шахс озодликдан маҳрум этиш жойларидан ота-онаси, фарзандлари ва яқинлари бағрига қайтарилди.

 

Бундан ташқари, 14 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддати қисқартирилди ва 1 нафар шахс озодликни чеклаш жазосидан озод қилинди.

 

Афв этилганларнинг 4 нафарини аёллар, 1 нафарини 60 ёшдан ошган шахс, 1 нафарини чет эл фуқароси, шунингдек, 39 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган фуқаролар ташкил этади.

 

Афв этилган шахсларнинг ижтимоий мослашуви, уларни фойдали меҳнатга жалб этиш ва соғлом турмуш тарзини йўлга қўйишига кўмаклашиш юзасидан масъул вазирлик ва идоралар ҳамда ҳокимликлар зарур ёрдам беради.

 

Қайд этиш жоизки, кейинги 3 йилда юртимизда 7 марта афв эълон қилиниб, 3952 нафар шахс афв этилди.