Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какую ставку ЕНП за январь–июль 2019 года применить ИП, оказывающему посреднические услуги операторам и провайдерам - читайте на buxgalter.uzКакие нужны документы для возврата налога на прибыль с доходов нерезидента - читайте на buxgalter.uzКогда зачет НДС неправомерен - читать на buxgalter.uzНужен ли счет-фактура при оплате покупки корпоративной пластиковой картой - читайте на buxgalter.uzКак отнести в зачет НДС по авиабилету - читать на buxgalter.uz

Учувчисиз учадиган аппаратлар учун – реал муддат

06.05.2019

Читать на русском языке

 

МЖТК, ЖК ва ЖПКга мамлакатимизда учувчисиз учадиган аппаратларнинг муомаласи билан боғлиқ тузатишлар киритилди (2.05.2019 йилдаги ЎРҚ-534-сон Қонунга қаранг).

 

2015 йил 1 январдан Ўзбекистонда учувчисиз учадиган аппаратларни олиб кириш, реализация қилиш ва улардан фойдаланишга тақиқ амал қилмоқда. У аппаратларнинг барча тури: фуқаролик, разведка қилувчи ва зарба берувчи ҳамда бошқаларига (ТИФ ТН кодлари 8802 20 000 1, 8802 20 000 2, 8802 20 000 8) тааллуқли.

 

Истисно тартибида Ўзбекистон туристик салоҳияти ҳақида фото- ва видеоматериаллар тайёрлаш учун, ш.ж. хорижий ижодий гуруҳларга дронларни вақтинча олиб кириш ва улардан фойдаланишга рухсат берилган. Шунингдек Ҳукуматнинг рухсатномасига кўра идоравий вазифаларни бажариш учун учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланиш мумкин (масалан, бу ерга ва бу ерга қаранг).

 

2017 йил 14 июндан буён Ўзбекистоннинг самовий ҳудудидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланганлик, ш.ж. учувчисиз учадиган аппаратлардан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик амал қилмоқда. Бироқ янги тузатишлар билан у анча батафсил тус олиб, кучайтирилди:  

 

  • учувчисиз учадиган аппаратларнинг ноқонуний обороти билан боғлиқ қилмишлар алоҳида моддаларда ажратиб кўрсатилди (ЖКнинг 2444, 2481-моддалари);
  • нафақат дронларни олиб кириш, реализация қилиш ва улардан фойдаланиш юзасидан белгиланган тақиқни бузганлик учун, балки уларни сақлаш ва улардан фойдаланиш тартибини бузганлик учун (истисно тартибида бунга ҳақли бўлган шахслар томонидан, таҳр.) санкциялар, шу жумладан бундай ҳуқуқбузарликнинг салбий оқибатлари учун оширилган жавобгарлик чоралари ҳам назарда тутилди;
  • санкцияларнинг тури ва миқдори ўзгармоқда: энди маъмурий жарималар солинмайди, ЖК бўйича – озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилади, бугунги кунда эса жарима ёхуд ахлоқ тузатиш ишлари билан «қутулиш» мумкин.   

 

Натижада Жиноят кодексининг янги моддалари бўйича айбдорларга нисбатан қандай жазо турлари қўлланилиши жадвалда кўрсатилди.

 

Т/р

Диспозиция

Санкция

1

Учувчисиз учадиган аппаратларни, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш*

 

3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш

 

Учувчисиз учадиган аппаратларни сақлаш, улардан фойдаланиш ёки уларни бошқа шахсларга бериш тартибини бузиш, шунингдек улардан бошқа мақсадларда фойдаланиш

2

Ўша ҳаракатлар:

а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;

б) шахснинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб/мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан;

в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса;

г) баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса

 

3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш

 

3

 

Ўша ҳаракатлар одам ўлишига сабаб бўлса

 

5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш

 

4

Ўша ҳаракатлар:

а) одамлар ўлимига;

б) ҳалокатга;

в) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса 

8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш

 

* Изоҳ.

Учувчисиз учадиган аппаратларни, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини ўз ихтиёри билан топширган шахслар жавобгарликдан озод қилинади.

 

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач ўзгартиришлар кучга киради.

 

Олег Заманов.