Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга тегишли ўзгартиришлар киритилди (9.11.2020 йилдаги 697-сон ВМҚга қаранг).
УКХ тизими бюджет ташкилотларида (УКХ вазирлиги марказий аппарати, унинг ташкилий тузилмасига кирадиган ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари, таҳр.) қуйидагилар оширилади:
а) алоҳида ташаббускор ва юқори малакали ходимларга. Илгари уларнинг энг юқори миқдори лавозим маошининг 50%ини ташкил этган. Энди бу УКХ вазири томонидан тасдиқланадиган фаолиятни баҳолашнинг тармоқ рейтинг натижаларига боғлиқ:
- 70 баллдан 80 баллгача тўплаганларга – 50%;
- 80 баллдан 90 баллгача тўплаганларга – 100%;
- 90 баллдан 100 баллгача тўплаганларга – 200%;
б) йўлкира ва овқатланиш учун ҳар ойлик компенсация - БҲМнинг 1 бараваридан БҲМнинг 3 бараваригача.
Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекторларини моддий рағбатлантириш тартиби (ундирилган жарималар суммасининг 10%идан ортиқ бўлмаган) энди тенг даражада қуйидагиларнинг ходимларига қўлланилади:
- Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси;
- Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 9.11.2020 йилдан кучга кирди.
Олег Заманов.