Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитасининг “Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам сотиш нархларини қайта кўриб чиқиш тўғрисида”ги қўшма қарори қабул қилинди (17.09.2024 й. АВ рўйхат рақами 3554-сон).
Ҳужжат билан алкоголь маҳсулотлари* учун энг кам сотиш нархлари тасдиқланди.
Сотилаётган товарнинг номи |
Ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи |
Улгуржи савдо корхоналарининг энг кам сотиш нархи |
Энг кам сотиш нархи |
Вино, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида |
14 400 |
15 100 |
16 400 |
Ароқ ва бошқа алкоголь маҳсулотлари, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида |
37 000 |
39 000 |
43 000 |
Коньяк, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида |
57 400 |
60 500 |
66 000 |
*пиводан ташқари
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.09.2024 йилдан кучга кирди.
Собир Нурбердиев