Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ввез товар из-за рубежа – стал плательщиком НДС – читать на buxgalter.uzМожно ли одновременно применять нулевую и льготную ставки налога на прибыль – читать на buxgalter.uzЭСФ: бюджетники – не исключение – читать на buxgalter.uzМожно ли уволить «срочника» на «больничном» - читать на buxgalter.uz

Умумий ўрта таълим муассасаларида «Тарбия» фани жорий этилади

08.07.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси 06.07.2020 йилдаги «Умумий ўрта таълим муассасаларида «Тарбия» фанини босқичма-босқич амалиётга жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 422-сон қарорни қабул қилди.

 

Ягона «Тарбия» фани 1–9-синфларда – 2020-2021 ўқув йилидан, 10–11-синфларда эса – 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб ажратилган умумий соатлар доирасида «Одобнома», «Ватан туйғуси», «Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари» ҳамда «Дунё динлари тарихи» фанларини бирлаштиради.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун «Тарбия» фанидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларнинг яратилишини мувофиқлаштирувчи гуруҳ таркиби;
  • умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун «Тарбия» фанидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни яратиш бўйича тузувчилар гуруҳи таркиби;
  • умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун «Тарбия» фани концепцияси.

 

Халқ таълими вазирлигига қуйидаги вазифалар топширилди:

  • «Тарбия» фани бўйича умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартини ва ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
  • 2020 йил 10 июлга қадар 2020-2021 ўқув йилига умумий ўрта таълим муассасаларининг 1–9-синфлари учун ҳамда 1 декабрга қадар 2021-2022 ўқув йилига 10–11-синфлар учун мўлжалланган янги фан бўйича дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларга буюртмаларни шакллантириш;
  • 2020 йил 15 июлга қадар 1–9-синфлар ҳамда 2021 йил 1 майга қадар 10–11-синфлар учун мўлжалланган дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни чоп этиш бўйича истисно тариқасида декларация қилинган нархлар асосида давлат ва хусусий нашриёт-матбаа ташкилотлари билан шартномалар тузиш;
  • «Тарбия» фанидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни янги ўқув йили бошлангунга қадар чоп этишни ташкил этиш ва уларнинг жойларга етказилишини таъминлаш;
  • 2020 йил июль ойидан бошлаб янги ўқув йили бошлангунга қадар «Тарбия» фани бўйича тайёрланган ўқув дастурлари ва дарсликлар асосида умумтаълим мактабларидаги «Бошланғич таълим», «Миллий ғоя ва ҳуқуқ», «Тарих» ва «Диншунослик» мутахассислигига эга фан ўқитувчилари учун халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказларида «Тарбия» фанидан онлайн шаклда мақсадли малака ошириш курсларини ташкил этиш;
  • малака ошириш курслари давомида янги фандан тайёрланган дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни тажриба-синовдан ўтказиш.

 

Ҳужжатда белгиланишича:

  • «Тарбия» фанидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни нашрга тайёрлаш ва чоп этиш, етказиб бериш, тузувчиларга ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар дарслик ва ўқув-методик мажмуаларнинг умумий нархига киритилади;
  • «Тарбия» фанидан дарсликлар ва ўқув мажмуаларини харид қилиш ва етказиб бериш харажатлари умумий ўрта таълим муассасаларининг 1-синф, Меҳрибонлик уйлари, жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлари ўқувчиларини, ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалар фарзандларини ҳамда ўқитувчилар учун «Тарбия» фанидан дарсликлар, мультимедиа иловалари ва ўқув-методик мажмуалар нашр этилиши, шунингдек, ижара асосида дарсликлар билан бирламчи таъминлаш – Республика бюджети маблағлари ҳисобидан;
  • ўқувчиларни ижара асосида дарсликлар билан таъминлаш – Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика мақсадли китоб жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.

 

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Халқ таълими вазирлигига қуйидаги вазифалар топширилди:

  • 2020-2023 йилларда республика олий таълим муассасаларининг «Бошланғич таълим», «Тарих» (мамлакатлар ва минтақалар бўйича), «Тарих ўқитиш методикаси», «Филология ва тилларни ўқитиш: Ўзбек тили», «Ўзбек тили ва адабиёти», «Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими», «Педагогика ва психология», «Диншунослик ва исломшунослик (Ислом тарихи ва манбашунослиги)», «Психология (Дин социопсихологияси)» таълим йўналишлари битирувчиларига умумий ўрта таълим мактабларида «Тарбия» фанини ўқитиш ҳуқуқи берилиши юзасидан зарур чораларни кўриш ва мазкур таълим йўналишлари ўқув режаларига 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб тегишли ўзгартиришлар киритиш  ;
  • Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда умумий ўрта таълим мактабларида «Тарбия» фанини ўқитиш учун кадрлар тайёрланадиган янги таълим йўналиши юзасидан Вазирлар Маҳкамасига асосланган таклифларни киритиш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари миллий маълумотлар базасида эълон қилинган ва 07.07.2020 йилдан кучга кирган.

 

Баҳодир Қаюмов.


Курс валют

2020-10-20
  • USD:10371.76 (+0.00) сум
  • EUR:12153.63 (+0.00) сум
  • RUB:133.19 (+0.00) сум