Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Умумтаълим фанларини билиш даражаси сертификатланади

22.10.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 12.10.2020 йилдаги «Умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимини жорий этиш тўғрисида»ги 646-сон қарори қабул қилинди.

 

2020 йил 1 декабрдан бошлаб босқичма-босқич бакалавриат таълим йўналишларига мос фанлар мажмуасидаги умумтаълим фанларидан билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизими жорий этилади.

 

2021/2022 ўқув йили қабулидан бошлаб тегишли умумтаълим фанини (чет тили бундан мустасно) билиш даражаси тўғрисида давлат намунасидаги сертификатга эга бўлган абитуриентга сертификатдаги ўзлаштириш фоизига мос равишда олий таълим муассасаси бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовларида ушбу фандан белгиланган максимал баллга нисбатан табақалаштирилган (пропорционал) балл бериш тартиби жорий этилади.

 

Сертификатни бериш учун тузиладиган тест саволлари Халқ таълими вазирлиги ва Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси томонидан ишлаб чиқилади.

 

Қарор билан Умумтаълим фанларидан билиш даражасини аниқлаш ва сертификат бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Низомга мувофиқ сертификат бериш Давлат тест маркази (ДТМ) томонидан тўлов асосида амалга оширилади. Талабгордан ариза берилган кундаги БҲМнинг 1,5 баравари миқдорида тўлов ундирилади.

 

Энг юқори баллнинг камида 60%ини тўплаган шахсларга 3 йил муддатга сертификат берилади.

 

Сертификатлаш қуйидаги муддатларда ўтказилади:

  • 2020 йил 1 декабрда она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти) ҳамда математика фанлари бўйича;
  • 2021 йил 1 февралда кимё ва биология фанлари бўйича;
  • 2022–2024 йилларда физика, география ва тарих фанлари бўйича.

 

Талабгор ариза ва бошқа ҳужжатларни маълумотларни рўйхатга олиш электрон тизими орқали тақдим этади. ДТМ расмий сайтида талабгор учун шахсий кабинет шакллантирилади. Талабгор тўловни амалга оширганидан кейин рўйхатдан ўтган ҳисобланади ва ДТМ билан оммавий оферта шартномаси тузилади.

 

Сертификат тест синовидан ижобий натижага эришган талабгорга тест синови натижалари эълон қилинган кундан бошлаб ДТМ директорининг буйруғи асосида электрон шаклда берилади. Талабгор сертификатни шахсий кабинети орқали юклаб олиши мумкин.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.10.2020 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах