Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Ундирув қаратилмайдиган ҳисобварақлар рўйхати кенгайтирилди

10.03.2016

Марказий банк Бошқаруви, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг қўшма қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 2 мартда 2342-5-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимча киритилди.

 

Шундай қилиб, Қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирув қаратилмайдиган банк ҳисобварақлар рўйхатига (Йўриқномага 1-илова) Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 30 октябрдаги 306-сон «Сув таъминоти ва канализация ташкилотларини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ «Сувоқова» давлат унитар корхоналари томонидан уларнинг шаҳар ва туман филиаллари таъминоти ҳамда жорий харажатларини (иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, маҳаллий солиқлар, хизмат сафари харажатлари, сув, газ, электр энергияси, телефон ва бошқа коммунал тўловлар, ижара ҳақи, автотранспорт харажатлари) қоплаш мақсадида ажратиладиган маблағлар учун очиладиган ҳисобварақлар киритилди. 

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.

 

Қарор Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2016 йил 9 мартдаги 9-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирди.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах