Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Почему налоговики заинтересовались машинами руководителей – читать на buxgalter.uzНа что обратить внимание в отчете по налогу с оборота за II квартал – читать на buxgalter.uzУчитываем долгосрочные контракты в Расчете налога на прибыль – читать на buxgalter.uzЧто ГНУ отвечает на вопросы по пересдаче отчетности и ЭСФ – читать на buxgalter.uzНужно ли компенсировать неиспользованный отпуск иностранному специалисту – читать на buxgalter.uzГНК разъяснил позицию «камеральщиков» при пересдаче отчетов – читать на buxgalter.uzПересдача отчетов: что означает ошибка №45 – читать на buxgalter.uzКак отчитаться, если совокупный доход во II квартале превысил 1 млрд сум. – читать на buxgalter.uzПротиворечивый НДС при реализации импортного товара – читать на buxgalter.uz

Universal Mobile Systems модернизациясига – $127,5 млн кредит

08.04.2020

Читать на русском языке

 

Хитой Экспорт-импорт банки иштирокида «Universal Mobile Systems» МЧЖ мобиль алоқа операторининг технологик ускуналарини модернизация қилиш ва алоқа тизимларини кенгайтириш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари қабул қилинди (3.04.2020 йилдаги 196-сон ВМҚга қаранг).

 

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда 2019 – 2021 йилларда «Universal Mobile Systems» МЧЖни (Mobiuz мобиль алоқа операторини) ривожлантириш Концепцияси тасдиқланган. Ўша йили оператор ҳамда «Нuawei Technologies Co. Ltd.» компанияси ўртасида республика ҳудудини Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланиш имкониятлари билан имкон қадар тўлиқ қоплашни таъминлаш мақсадида операторнинг технологик асбоб-ускуналарини модернизация қилиш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида ўзаро англашув Меморандуми имзоланган. Лойиҳа Хитой Халқ Республикасининг Экспорт-импорт банки (кейинги ўринларда – Эксимбанк) иштирокида амалга оширилади.

 

Операторга «Huawei Technologies Со. Ltd.» компанияси билан ҳамкорликда технологик асбоб-ускуналарни сотиб олиш учун шартномаларни босқичма-босқич тузишга рухсат берилади. Бунда лойиҳа доирасида тузиладиган импорт шартномалари қийматининг 85%и Эксимбанк кредити ҳисобига, 15%и эса операторнинг ўз маблағлари ҳисобига қопланади.     

 

Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг (кейинги ўринларда – ТИФ МБ) 0,5% миқдоридаги маржасини ўз ичига олган $127,5 млн миқдоридаги кредити 15 йил муддатга, 5 йиллик имтиёзли давр билан, йиллик 3,5% ставка билан берилади. ТИФ МБ 2 ой муддатда Эксимбанк билан қарз келишувини имзолайди. Лойиҳанинг умумий қиймати экв. $238 572,28 ташкил этади. 

 

Оператор – қарз олувчи лойиҳани амалга ошириш, шунингдек кредитлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш учун жавобгар ҳисобланади. У кредитни, фоизларни тўлаш билан боғлиқ харажатларни, воситачилик ҳақини ва улар билан боғлиқ бошқа харажатларни ўз маблағлари ҳисобига тўлайди. Молия вазирлигига ТИФ МБнинг Эксимбанк олдидаги жалб қилинган кредит бўйича мажбуриятлари, шунингдек операторнинг ТИФ МБ олдидаги мажбуриятлари бўйича кафолат бериш ваколати берилди.  

 

Йил якунига қадар мамлакатимизда ишлаб чиқарилмайдиган, амалга оширилаётган лойиҳа доирасида олиб кириладиган телекоммуникация қурилмаларини божхона тўловларидан озод этиш юзасидан таклиф киритилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 4.04.2020 йилдан кучга кирган.

 

Ленара Хикматова.