Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Как продать квартиру работнику: бухучет и налоговые последствия Что делать экспортеру, если программа приняла в зачет сумму больше положенной В НК внесли нормы об уплате налогов в рассрочку без залога Какие выплаты относятся к доходам в виде оплаты трудаВ ЕНСТ появилась возможность обновлять данные при замене паспортов

Ўқитувчилар қандай аттестациядан ўтказилади

22.09.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 17.09.2021 йилдаги “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 572-сон қарори қабул қилинди.

 

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб- қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурига мувофиқ 2022 йил 1 январдан бошлаб:

  • мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш бўйича аттестация комиссиялари тузиш ва йиғма жилд орқали ҳужжат топшириш амалиёти бекор қилинди;
  • педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш уларнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлигини баҳолаш ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан ўқув фани бўйича малака синовини ўтказиш орқали амалга оширилади.

 

Қуйидагиларни назарда тутувчи Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди:

  • педагог кадрларнинг педагогик маҳоратини ва психологик тайёргарлигини баҳолаш ҳамда ўқув фани бўйича малакаларини синовдан ўтказиш;
  • давлат хизматлари марказлари, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Таълим инспекциясининг расмий сайти орқали ўқитувчиларнинг ҳужжатларини онлайн қабул қилиш;
  • ўқитувчиларга электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва QR-код қўйилган электрон шаклдаги сертификат бериш.

 

Педагог кадрларга ушбу қарор қабул қилингунга қадар берилган аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги сертификатлар ўз кучида қолади ҳамда амалдаги малака тоифасини (лавозимини) тасдиқлашда ва амал қилиш муддати тугагунга қадар сертификатда кўрсатилган малака тоифаси (лавозими) бўйича базавий тариф ставкалари асосида ҳақ тўлашда ҳисобга олинади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.09.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.