Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Больничные с 1 июля 2026 года: кто платит первые 5 дней – работодатель или Фонд Особенности учета в интернет-торговле (электронной коммерции) Особенности учета в интернет-торговле (электронной коммерции)

Ўқитувчиларни сертификатлашнинг янги тизими нима беради

31.07.2026

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 29.07.2026 йилдаги "Миллий сертификат бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 411-сон қарори қабул қилинди.

 

2026/2027 ўқув йилидан бошлаб бошланғич синф ўқитувчилари ва ҳуқуқ соҳасидаги педагогларнинг билим ва педагогик кўникмалари даражасини аниқлаш ҳамда уларга миллий сертификатлар бериш назарда тутилмоқда.

 

Хитой, корейс, япон, испан, итальян, форс, дарий, пушту, урду, ҳинд ва уйғур тилларини билиш даражасини тестдан ўтказишнинг кўп босқичли тизими (Multi-level) жорий этилади.

 

Бошланғич синф ўқитувчиларига миллий сертификатлар бериш учун малака имтиҳонларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом қуйидагиларни белгилайди:

  • бошланғич синф ўқитувчиларининг билим даражаси ва педагогик кўникмаларини тасдиқлаш учун малака имтиҳонларини ташкил этиш;
  • имтиҳон топшириқларини ишлаб чиқиш;
  • бошланғич синф ўқитувчиларига миллий сертификатлар бериш ва уларнинг реестрини юритиш;
  • малака имтиҳонлари натижаларига оид апелляцияни кўриб чиқиш;
  • давлат хизматлари кўрсатиш учун тўловларни амалга ошириш ва қоплаш.

 

Ҳужжат билан бошланғич синф ўқитувчисининг билим даражаси ва педагогик компетентлиги тўғрисидаги миллий сертификатнинг давлат намунаси тасдиқланди.

 

Малака имтиҳони натижаларига кўра, талабларни бажарган бошланғич синф ўқитувчиларига уч йил давомида амал қиладиган А+, А, Б+, Б, C+, C электрон сертификати берилади.

 

2026/2027 ўқув йилидан бошлаб Б+ ва ундан юқори миллий сертификатга эга бўлган, бошланғич синфларда барча фанлардан тегишли таълим тилига мувофиқ дарс берадиган ўқитувчиларга сертификатнинг амал қилиш муддати давомида давлат бюджети маблағлари ҳисобидан уларнинг штат маошининг 15 фоизи миқдорида ҳар ойлик устама тўланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.07.2026 йилдан кучга кирди.

 

                                  Лола Абдуазимова