Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ДИЛЬШОД СУЛТАНОВ ОТВЕЧАЕТ: постановка на учет и расчет НДС для постоянных учреждений - читать buxgalter.uzДИЛЬШОД СУЛТАНОВ ОТВЕЧАЕТ: социальный налог и НДФЛ. Как пересчитывать МРОТ - читать на buxgalter.uzСравнительная таблица: какого оператора ЭСФ выбрать - читать на buxgalter.uzПАМЯТКА: как облагаются доходы ИП в 2020 году - читать на buxgalter.uzНалогообложение для превысивших пороговые обороты в 2019 году и школьный общепит для ИП - читать на buxgalter.uzСоциальная сфера: нужно ли уплачивать налог на прибыль - читать на buxgalter.uzЕНСТ: как быть в ситуациях, пока не имеющих решения - читать на buxgalter.uz

Ўқувчилар муқобил дарсликлардан фойдаланиб ўқишлари мумкин

10.04.2019

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 5.04.2019 йилдаги 281-сон қарорида умумтаълим мактаблари учун бундай дарсликларни яратиш ва улардан фойдаланиш тизимига босқичма-босқич ўтиш назарда тутилган.

 

Муқобил дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмаларни яратиш, уларни экспертизадан ва тажриба-синовдан ўтказиш, тасдиқлаш ва амалиётга жорий этиш механизмини тартибга солувчи низом тасдиқланди. Тажриба-синовлар 2020–2021 ўқув йилидан бошлаб ўтказилади.

 

Халқ таълими вазирлиги томонидан тавсия этилган асосий дарсликлар билан бир қаторда алоҳида ёки қўшимча равишда муқобил дарсликлардан фойдаланиш мумкин бўлади.

 

Муқобил дарсликларни яратишда кимлар иштирок этиши мумкин

 

Вазирлик ишлаб чиқиш таклиф этиладиган, кейинги ўқув йилларида тавсия этиладиган муқобил дарсликлар рўйхати, шунингдек уларга қўйиладиган талаблар ва тайёр макетларни топшириш муддатларини ОАВ ва ўз веб-сайтида бир йил олдин эълон қилади.

 

Давлат ва нодавлат ташкилотлари (ш.ж. хорижий), нашриёт ва матбаа корхоналари, дизайн студиялар ва бошқа ташкилотлар (ижодий жамоалар) дарсликларни тайёрлашда иштирок этишлари мумкин. Бунинг учун Республика таълим маркази Мувофиқлаштирувчи кенгашининг ишчи органига расмий хат бериш, белгиланган муддатларда дарсликнинг босма (китоб) ёки электрон кўринишдаги оригинал макетини топшириш зарур.

 

Топширилган макетлар ХТВ ҳузуридаги экспертлар гуруҳига кўриб чиқиш учун тақдим этилади. Вазирлик томонидан тасдиқланадиган баҳолаш мезони асосида улар 2 ой муддатда экспертизадан ўтказилади ва тегишли хулоса чиқарилади.  

 

Энг яхши вариантлар тажриба-синовдан ўтказилади

 

Энг юқори баҳоланган муқобил дарсликлар бир ўқув йили давомида мактабларда тажриба-синовдан ўтказилади. Тажриба-синовдан ўтказиш учун мактаблар рўйхатини Мувофиқлаштирувчи кенгаш тасдиқлайди.

 

Тажриба-синовдан ўтказиш билан бирга муқобил дарсликлар мазмунан, дизайн жиҳатдан такомиллаштириш мақсадида кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилади. ХТВнинг расмий веб-сайтида онлайн тарзда таклиф ва фикр-мулоҳазалар олинади.

 

Тажриба-синов ҳамда жамоатчилик муҳокамасининг умумлаштирилган натижаларига асосан дарсликлар тасдиқлаш учун Мувофиқлаштирувчи кенгашга тақдим этилади. Максимал баллнинг 95%идан юқори балл олганлари мактаблар учун ижара тизими асосида яратилган асосий дарсликлар билан бир қаторда ихтиёрий равишда фойдаланишга тавсия этилади.   

 

Мактабларни муқобил дарсликлар билан таъминлаш ихтиёрий равишда ота-оналар, педагогик жамоалар, ҳомийлик хайриялари ва тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 6.04.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.