Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ремонт в здании: куда отнести расходы? – читать на buxgalter.uzНюансы учета «импортного» НДС – читать на buxgalter.uzГотовимся к ежегодной инвентаризации (пошаговая инструкция) – читать на buxgalter.uzОшибки учета: место ли вещам в эксплуатации на складе? – читать на buxgalter.uzВ правила работы с онлайн-кассами внесены изменения – читать на buxgalter.uz Что меняется в онлайн-ККМ и деятельности ЦОТУ (в продолжение темы) - читать на buxgalter.uz

Ўрмон фонди ерларини ижарага олувчилар давлат томонидан қўллаб-қувватланади

15.10.2020

Читать на русском языке

 

Ўзбекистон Республикасида ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси тасдиқланди (6.10.2020 йилдаги ПҚ-4850-сон қарорга қаранг).

 

Ҳужжатда айтилишича, 2030 йилга келиб ўрмон фонди ерлари майдонини 14 млн гектарга (шундан ўрмон билан қопланган ерларни 6 млн гектарга), уруғ тайёрлаш ҳажмини йилига 840 тоннага, асалари оилалари сонини 300 мингтага, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмини йилига 32 минг тоннага, доривор ўсимликлар етиштириш ҳажмини йилига 11,6 минг тоннага етказиш мўлжалланмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилда ўрмон фондининг ўрмон билан қопланмаган ер участкаларини ижарага бериш тизими йўлга қўйилган. Жорий йил сентябрга келиб 1 561 та субъектга 29 минг гектардан ортиқ ана шундай ерлар 49 йилгача муддатга ижарага берилган. Бунга жавобан ижарага олувчилар – юридик ва жисмоний шахслар – 275 млрд сўм ва 7 млн АҚШ долларидан ортиқ инвестиция киритиш, шунингдек 4 300 та янги иш ўринларини яратишни ўз зиммаларига олганлар.

 

Ўрмон фонди ерларидан фойдаланувчиларни қўллаб-қувватлашнинг янги шакллари жорий этилади:

а) 2020-2022 йилларда ўрмон фонди ерларини ижарага олган ижарачиларга қуйидаги шартларда ижара тўловининг «ноль» ставкасини қўллаш:

  • ўрмон фондининг ўзлаштирилмаган ер участкаларида янгидан барпо этилган ва ижарага берилган ёнғоқ мевали боғлар (писта, бодом, ёнғоқ) ва тез ўсувчи дарахтлар (павловния, терак) плантациялари эгаллаган майдонларга – 5 йил давомида;
  • ўрмон фондининг чўл ҳудудларида жойлашган, сув билан таъминланмаган ва ўрмон билан қопланмаган ерлари ўзлаштирилиб, чўл ўсимликлари (саксовул, черкез, қандим, қорабуроқ) плантациялари барпо этилганда – 10 йил давомида;
  • ўрмон фондининг сув билан таъминланмаган ва ўрмон билан қопланмаган ерлари ўзлаштирилиб, қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат экинлари (дуккакли, мойли, бошоқли экинлар, сабзавот, полиз) ва доривор ўсимликлар плантациялари барпо этилганда – тегишлича 1 йил ва 3 йил давомида;

б) 2021 йил 1 январдан бошлаб:

  • Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижарачилар аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида рўйхатдан ўтган ишсиз шахсларни ишга қабул қилган тақдирда, уларга иш ҳақи тўлаш харажатларини қоплаш учун 6 ой давомида ўртача иш ҳақининг 50%и миқдорида, бироқ ҳар бир ой учун 2 БҲМдан ошмаган миқдорда субсидия тўлаш;
  • ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш, сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларни қоплаб бериш тартиблари ўрмон хўжаликлари ва ўрмон фонди ерлари ижарачиларига тўлиқ татбиқ этилади;
  • Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан ўрмон фондининг ижарага берилган ерларидаги ер ости сувлари конларининг шаклланиш зоналари бўйича маълумотларни 15 кундан ошмаган муддатда ва бепул тақдим этиш (Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг мурожаатига асосан).

 

Ўрмон хўжалиги соҳасидаги илмий-тадқиқот ишлари кучайтирилади, соҳага оид таълим модернизация қилинади, ўрмон хўжалигида экотуризм жадал ривожлантирилади. Ўрмон плантацияларини ташкил этишни молиялаштириш учун карбон-кредитлар жалб этилади (1 тонна карбонат ангидрид гази ёки шунга эквивалент миқдорда бошқа парник газларини чиқариш ҳуқуқини олиш, таҳр. изоҳи).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 7.10.2020 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.