Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак исправить 4 типичные ошибки с онлайн-ККТ в комиссионной торговле Когда могут оштрафовать при несвоевременном представлении налоговой отчетности Как предприятию оценить свою платежеспособность и финансовую устойчивость Как оформить дополнительный ЭСФ Как оформить дополнительный ЭСФ

Ўрмон фонди участкасини қандай ижарага олиш мумкин

23.12.2019

Читать на русском языке

 

Давлат ўрмон фонди участкаларини ижарага бериш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди (13.12.2019 йилдаги 993-сон ВМҚга қаранг). У 2020 йил 1 январдан амалга киритилади.

 

Маълумот учун: барча ўрмонлар давлат ўрмон фондини ташкил этади, у давлат аҳамиятига молик ўрмонлардан, яъни давлат ўрмон хўжалиги органлари тасарруфидаги ўрмонлардан, бошқа идоралар ва юридик шахслар фойдаланишидаги ўрмонлардан иборатдир (“Ўрмон тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддаси).

 

Давлат ўрмон фонди участкалари давлат ўрмон кадастрида кўрсатилган муайян чегарага, майдонга, жойлашган ерига, ҳуқуқий режимга ва бошқа хусусиятларга эга бўлади. 

 

Бундай участкаларни ижарага беришда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (Давлат ўрмон хўжалиги), тегишли ваколат берилган ҳолларда - Қорақалпоғистон ва вилоятлардаги унинг ҳудудий бошқармалари ижарага берувчи ҳисобланади. Участка доимий эгалик қилишга бериб қўйилган ўрмон хўжалиги ташкилоти ўрмондан доимий фойдаланувчи ҳисобланади. Юридик ва жисмоний шахслар шартнома асосида ижарага олувчи бўлиши мумкин.

 

Ўрмон фонди участкалари  қуйидаги шаклларда ижарага берилади:

  • ўрмон фондининг ўзлаштирилмаган (ўрмон билан қопланмаган) ерларида янгидан барпо этилган ва камида 1 йилгача бўлган муддатда парваришланган ўрмонлар жойлашган ерларни ижарага олиш ҳуқуқини кимошди савдолари асосида сотиш (50 йилгача муддатга);
  • ўрмон фондининг ўзлаштирилмаган (ўрмон билан қопланмаган) ерларида янгидан ўрмон барпо этиш, шунингдек, ушбу ерлардан илмий-тадқиқот, маданий-маърифий, тарбиявий, соғломлаштириш, рекреация, эстетик ва экологик туризмни ривожлантириш мақсадларида фойдаланиш, овчилик ва балиқчилик хўжаликлари ташкил этиш, доривор ўсимликлар ва кўчатлар етиштиришни йўлга қўйишга қаратилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун (50 йилгача муддатга);
  • ўрмон фонди ерларида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш учун (давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим доирасида) 3 дан 49 йилгача муддатга.

 

Ўрмон фонди участкалари тасдиқланган схема бўйича ижарага тақдим этилади. Ижарага берилаётган ўрмон фонди участкаси чегаралари ижара шартномасининг ажралмас қисми ҳисобланадиган далолатнома ва харитада кўрсатилади.

 

Ижара тўлови тўлиқлигича Давлат ўрмон қўмитасининг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади. Шартномада коммунал ва асосий воситалардан фойдаланиш (ижарага олиш) тўловлари, шу жумладан амортизация ажратмалари алоҳида ёзилади. Ижара тўлови ижара шартномаси тузилган кундан бошлаб 30 кун муддат ичида 100%, кейинги йилларда тўлов ижара шартномасида кўрсатилган муддатларда 100 фоиз олдиндан тўлаш шаклида амалга оширилади.  Ижара тўлови кечиктирилганлиги учун ундирилган пеня ва шартнома мажбуриятлари бузилганлиги учун жарималар Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармасида билан ўрмондан доимий фойдаланувчи ўртасида тенг миқдорда тақсимланади.

 

Ўрмон фонди участкаларини ижарага бериш ўрмондан доимий фойдаланувчи ва ижарачи ўртасида тузиладиган тегишли топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.01.2020 йилдан кучга киради.

 

Анвар Иркаходжаев.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах