Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Окончательные ставки земельного налога в Ташкенте учитывают не ту экономическую зону. Что делать?Если пропустили срок перехода на НДС и налог на прибыль Когда предприятия общепита могут не переходить на уплату НДС и налога на прибыльЧто изменится с 1 февраля

Ўрмон хўжалиги техникуми ташкил этилади

12.11.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 9.11.2020 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимида Ўрмон хўжалиги техникуми фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 701-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат Президентнинг 2020 йил 6 октябрдаги ПҚ-4850-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини амалга ошириш учун қабул қилинган.

 

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги Ўрмон хўжалиги техникуми ишини бошлайди. У Тошкент тумани ўрмон хўжалиги коллежи негизида ташкил этилади ва унинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • ўрмон хўжалиги учун кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларида ўрта махсус профессионал маълумотли кадрлар тайёрлаш;
  • миллий профессионал стандартларга мос ўрта махсус маълумотли кадрлар тайёрлашни тизимли йўлга қўйиш;
  • халқаро таснифлагич даражалари билан уйғунлашган табақалаштирилган таълим дастурларини ҳамда ўқитишнинг кредит-модуль тизимини босқичма-босқич жорий этиш;
  • ўрмонлар барпо этиш, уларни асраш, кўпайтириш, муҳофаза қилиш, ўрмон флораси ва фаунаси, соҳани рақамлаштириш, агробизнес, маркетинг, логистика ва бошқа йўналишлар бўйича зарур билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш.

 

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳар йили 15 январга қадар ўрмон хўжалиги соҳасидаги касблар ва мутахассисликлар бўйича қабул параметрларига таклифларни касблар ва мутахассисликлар ҳамда ҳудудлар бўйича Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тақдим этиб боради.

 

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги 2021 йил ва ундан кейинги йиллар учун давлат дастурларини шакллантиришда ўқув биноларини реконструкция қилиш, ётоқхона биносини қуриш, уларни жиҳозлаш бўйича харажатларни мазкур дастурларга киритиши зарур.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.11.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.