Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Что нужно сделать бухгалтеру в апреле – читать на buxgalter.uzКак выжить работодателю в условиях пандемии – читать на buxgalter.uz Как перевести работника на дистанционную работу – читать на buxgalter.uzКак перевести работников на неполное рабочее время – читать на buxgalter.uzМожно ли отправить в неоплачиваемый отпуск без согласия – читать на buxgalter.uzПамятка для работающих в офисах – читать на buxgalter.uzКак оформить частично оплачиваемый отпуск – читать на buxgalttr.uzКак провести обязательный аудит до 1 мая – читать на buxgalter.uzКак управлять деньгами при помощи смартфона – читать на buxgalter.uz

Ўрмонлар ҳолати қандай мониторинг қилинади

31.01.2020

Читать на русском языке

 

Вазирлар Маҳкамасининг 17.01.2020 йилдаги 31-сон қарори билан Ўрмонлар мониторингини юритиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

 

Ўрмонлар мониторинги ўрмонларга салбий таъсирларнинг ўз вақтида олди олиниши учун давлат ўрмон фонди ҳолатидаги ўзгаришларни аниқлашга, уни баҳолаш ва прогноз қилишга доир мунтазам кузатувлардан иборатдир («Ўрмон тўғрисида»ги Қонуннинг 19-моддаси).

 

Ўрмонлар мониторинги давлат ўрмон фонди ерлари доимий фойдаланишга бериб қўйилган ўрмон хўжалиги ташкилотлари томонидан уларга йиллик ажратиладиган Давлат бюджети маблағлари доирасида ҳамда уларнинг ўз маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

 

Ўрмонлар мониторинги Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари томонидан ташкил этилади ва давлат ўрмон фонди ерлари доимий фойдаланишга бериб қўйилган ўрмон хўжалиги ташкилотларида мавжуд бўлган ўрмонзорларнинг ҳолати тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланилади.

 

Ўрмонлар мониторинги қуйидаги асосий турларга бўлинади:

  • ўрмон ресурслари ва ўрмон фонди ерлари мониторинги;
  • ўрмон патологияси мониторинги;
  • ўрмон ёнғинлари мониторинги;
  • радиация билан зарарланган ва атроф-муҳит техноген ифлосланган зоналардаги ўрмонзорлар мониторинги.

 

Ўрмон ресурслари ва ўрмон фонди ерлари мониторинги ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритиш ва ўрмон тузиш маълумотларига асосланади ҳамда ўрмон ресурслари ва ўрмон фонди ерларидаги жорий ўзгаришлар баҳоланишини таъминлайди. Қолган турлари эса ўрмон хўжаликлари томонидан амалга оширилади ҳамда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан мувофиқлаштирилади.

 

Ўрмонлар мониторинги тўғрисидаги маълумотлар ўрмон хўжаликлари, туманлар, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича қўмита ҳудудий органлари томонидан умумлаштирилади ва ҳар чоракда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига тақдим этилади. Идорада республика бўйича ўрмонларнинг мониторинги ҳужжатлари умумлаштирилади ва ўрмон мониторинги ҳужжатларининг юритилиши юзасидан назорат амалга оширилади.

 

Ўрмон фонди ерлари доимий фойдаланишга бириктириб қўйилган бошқа вазирлик ва идоралар тизимидаги ўрмонзорлари мавжуд бўлган ташкилотларга ўрмонлар мониторинги юритилишида Қўмита ва унинг ҳудудий органлари томонидан амалий ёрдам кўрсатилади.

 

Ҳужжат билан ўрмонлар мониторингини юритиш схемаси тасдиқланган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.01.2020 йилдан кучга кирди.     

 

Анвар Иркаходжаев.