Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Налоговые льготы для средних и крупных предприятий – читать на buxgalter.uzКак исправить ошибки в налогообложении матпомощи, выплаченной в 2019 году – читать на buxgalter.uzКакие проблемы по онлайн-кассам не будут решены в ближайшее время – читать на buxgaltyer.uzЧтобы получить льготы по №УП-5978, не нужно ничего делать – читать на buxgalter.uzЧто не так с новой формой расчета НДС (10006_14) – читать на buxgalter.uz Как определить, имеете ли вы право на льготы для малых предприятий в 2020 году – читать на buxgalter.uzРаботаем с ЕНСТ: 10 наиболее часто задаваемых вопросов – читать на buxgalter.uzЧто делать с амортизацией и арендной платой при производственном простое – читать на buxgalter.uz

Уруғчилик кластери қандай ташкил этилади

21.06.2019

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 18.06.2019 йилдаги 512-сон қарори билан уларни кредитлаш, имтиёзлар тақдим этиш ва инвесторларни танлаш тартиби тасдиқланди.

 

Республикада қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини етиштириш бўйича замонавий уруғчилик кластерлари ташкил этиш Президентнинг 20.11.2018 йилдаги ПҚ-4020-сон қарорида назарда тутилган.

 

Қабул қилинган ҳужжатга кўра жорий йилнинг III чорагидан бошлаб  Бухоро, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида кластер шаклини босқичма-босқич жорий этиш бошланади. Уларни ташкил этишда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” ДУК ҳамда тўғридан-тўғри, шунингдек, хорижий инвестицияларни киритиш орқали инвестор биргаликда иштирок этади.

 

Кластерлар Топширилган пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштириш бўйича харажатларга кредит ажратиш ва якуний ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан кредит олади (батафсил - бу ерда).

Бундан ташқари, уларга ВМнинг 25.01.2018 йилдаги 53-сон қарори 2 ва 13-бандлари, шунингдек, ВМнинг 31.03.2018 йилдаги 253-сон қарори 2-бандида назарда тутилган имтиёз ва шартлар татбиқ этилади.  

 

Инвесторларни танлаш  - танлов асосида

 

Кластерлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги тасдиқланган схемага асосан ҳар йили 20 мартга қадар кластерлар тузилмасига ўтказиладиган пахта тозалаш корхоналарининг бино ва иншоотлари ҳамда тайёрлаш цехлари рўйхати шакллантирилади. 1 апрелга қадар инвесторларни танлаш амалга оширилиб, унинг якунига кўра вилоят ҳокимликлари кластер ташкил этиш учун ер майдонларини ажратади. Жорий йилда танловни ҳужжат тасдиқланган кундан эътиборан 2 ой муддатда ўтказадилар, шу муддатда ўтказиладиган бино ва иншоотларни хатловдан ўтказиш ва баҳолаш кўзланган.

 

Танловда иштирок этиш учун инвестор Қишлоқ хўжалиги вазирлигига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши керак:

  • ариза;
  • юридик шахс рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома;
  • тақдим этилган ариза санасидан 1 ойдан кўп бўлмаган, солиқлар, йиғимлар, бошқа мажбурий тўловлар ва бошқа молиявий санкциялар бўйича қарздорликлар мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотномалар;
  • лойиҳа амалга оширилишининг молиявий имкониятини тасдиқловчи инвесторнинг соф активлари, лойиҳа қийматининг 25%идан кам бўлмаган миқдордаги бошқа ташкилотнинг кафиллиги тўғрисида маълумотлар;
  • кластер ташкил этиш учун дастлабки техник-иқтисодий кўрсаткичлар.

 

Аризалар танлов комиссияси томонидан кўриб чиқилади, ғолиб ёпиқ мажлисда оддий кўпчилик овоз бериш билан аниқланади. Лойиҳани амалга оширишда энг мақбул деб топилган танлов таклифи берган иштирокчи танлов ғолиби деб тан олинади.

 

Бунда инвесторлар кластерларни ташкил этишда қуйидаги шартларни бажаришлари лозим:

  • пахта хом ашёсини дастлабки қайта ишлаш, уруғлик материаллари тайёрлаш, тупроқ ва иссиқхона комплексида қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликлари етиштириш бўйича ишлаб чиқариш қувватларини, шунингдек, бошқа мол-мулк ва активларини уруғчилик кластери устав жамғармасига ўтказиш;
  • пахта хом ашёсини дастлабки қайта ишлаш, уруғлик материаллари тайёрлаш бўйича ўзининг ишлаб чиқариш қувватларини яратиш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.06.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.