Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Платность счета-фактуры – это новый налог? - читать на buxgalter.uzКак подготовиться к проведению инвентаризации по всем правилам - читать на buxgalter.uzПошаговая инструкция: как провести инвентаризацию - читать на buxgalter.uzГНК аннулировал свидетельство плательщика НДС. Законно ли это? - читать на buxgalter.uzПошаговая инструкция: как установить онлайн-кассу и с ней работать- читать на buxgalter.uzПрезидент распорядился сократить бюрократические препоны - читать на buxgalter.uzКак вернуть НДС, уплаченный за квартиру в новостройке - читать на buxgalter.uz

Уруғчилик: кластерлар, экстеншн маркази ва олий таълим муассасаларига квоталарнинг оширилиши

21.11.2018

Читать на русском языке

Президентнинг 20.11.2018 йилдаги «Иссиқхона комплексларини ривожлантириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида маҳаллий уруғчиликни ривожлантириш бўйича бир қатор чора-тадбирлар белгиланган. Ҳужжат матнини ЎзА эълон қилди.

 

Биринчидан, Бухоро, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини етиштириш бўйича уруғчилик кластерлари ташкил этилади. Ҳукумат бир ой муддатда улар жойлаштириладиган аниқ ер майдонлари, молиялаштириш манбалари, салоҳиятли инвесторлар, давлат-хусусий шериклик шартлари ва мониторинг юритиш механизмларини аниқлайди.

 

Кластерлар ш.ж. ҳимояланган майдонларда, гидропоника ва аэропоника технологияларини қўллаган ҳолда техник, дон, дуккакли дон, сабзавот, полиз ва бошқа экинлар уруғларини етиштириш, тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланади. Селекция ишлари, янги навлар ва дурагайларни етиштириш, шунингдек уруғчилик соҳасида кадрлар малакасини ошириш ҳам уларнинг вазифалари сирасига киради.

 

Иккинчидан, 2019 йил 1 сентябрга қадар Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш марказининг сифатни назорат қилиш лабораторияси негизида лаборатория амалиётининг халқаро стандартлари (GLP) бўйича замонавий юқори технологияли ускуналар билан жиҳозланган қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларининг нав, генетика ва экиш сифат кўрсаткичларини баҳолаш бўйича лаборатория ташкил этилади.

 

Ушбу лаборатория Уруғ сифатини назорат қилиш бўйича ҳалқаро уюшмада (ISTA) аккредитациядан ўтказилади. Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази эса ISTAга аъзо сифатида киритилади.  

 

Учинчидан, иссиқхона хўжаликлари учун жаҳон бозори талабларига мос келадиган, мазали сабзавот экинларининг ҳосилдорлиги юқори янги навлари ва дурагайлари яратилади. Бунда мавжуд генетик ресурслар ва замонавий селекция усуллари қўлланилади.

 

Келаси йилдан бошлаб етиштиришнинг гидропоника усули қўлланиладиган иссиқхона комплекслари учун сабзавот экинларининг ҳосилдорлиги ва сифати юқори бўлган, транспортда ташишга мўлжалланган, жаҳон бозори талабларига мос келадиган навлари ва дурагайларини яратиш бўйича 5 йиллик давр учун илмий лойиҳаларнинг республика грант танловлари ташкил этилади.

 

Тўртинчидан, Самарқанд вилояти Самарқанд туманида қишлоқ хўжалиги ахборот-маслаҳат марказини (экстеншн марказини) ташкил этиш бўйича дастлабки лойиҳа амалга оширилади. У тадбиркорлик субъектларини жалб қилган ҳолда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида фаолият юритади.

 

Унинг асосий вазифалари: қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчиларга ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги инновацион ишланмалар ва илғор тажрибани ўзлаштириш ҳамда жорий этишда уларга кўмаклашиш, шунингдек илмий-тадқиқот ишлари.

 

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2019 йил якунига қадар дастлабки лойиҳа натижаларини таҳлил қилиб, тажрибани бошқа ҳудудларда татбиқ этиш юзасидан ўз таклифларини Ҳукуматга киритади.

 

Бешинчидан, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб «Иссиқхона хўжаликларини ташкил этиш ва юритиш», «Агрокимё ва агротупроқшунослик», «Ўсимликларни ҳимоя қилиш» ихтисосликлари йўналишлари бўйича олий таълим муассасаларига бакалаврлар тайёрлаш юзасидан қабул квоталари камида 2 баробар оширилади.

 

 

Олег Заманов.