Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Когда зачесть НДС по расходам под урожай будущего года - читать на buxgalter.uzКогда импортеру перейти на уплату налога на прибыль - читать на buxgalter.uzКак комиссионеру определить базу по налогу на прибыль - читать на buxgalter.uzКак отчитаться налоговому агенту по доходам нерезидентов - читать на buxgalter.uz

Уруғлик картошка ва импорт қилинган гуруч ҚҚСдан озод этилди

12.06.2019

Читать на русском языке

 

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган реализация қилиш оборотлари қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатига тегишли қўшимчалар киритилди (ВМнинг 6.06.2019 йилдаги 462-сон қарорига қаранг).

 

Эслатиб ўтамиз, Солиқ кодексининг 208-моддаси 28-бандига мувофиқ, ўзи етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган рўйхат бўйича мамлакатимизда ишлаб чиқариладиган озиқ-овқат маҳсулотлари ҚҚСдан озод этилади.

 

Ҳукумат томонидан тасдиқланган рўйхатга аввалбошдан картошка ва гуручнинг барча навлари киритилган. Ушбу позициялар тўлдирилди, натижада имтиёз уруғлик картошка, шу жумладан импорт қилингани, шунингдек импорт қилинган гуручга ҳам татбиқ этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 7.06.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.