Президентнинг Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисидаги Фармони имзоланди.
9 май умумхалқ байрами – Хотира ва қадрлаш куни ўтказилиши ва фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги нишонланиши муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 10 млн сўм миқдорида бир йўла пул мукофотлари берилиши белгиланди.
Тўловлар республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Пул мукофотлари тантанали равишда топширилади.