Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия возникают, если транспортные услуги оказал поставщик из Китая Как определить расходы по контролируемой задолженности Если налоговики предлагают внести изменения в строку «себестоимость» отчета по налогу на прибыль Как учитывать дебиторскую задолженность – Buxgalter Pro

Ўсимлик ёғи импорти ҚҚСдан озод этилди

03.05.2021

Читать на русском языке

29.04.2021 йилдаги “Аҳолини айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга доир чоралар тўғрисида”ги ЎРҚ-689-сон Қонун қабул қилинди.

 

Унга асосан, 2021 йил 1 майдан 31 декабрга қадар бўлган даврда қуйидагилар ҚҚСдан озод қилинади:

  • республика ҳудудига ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек соя данагини олиб кириш;
  • ўсимлик ёғини (пахта ёғидан ташқари) ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича айланма.

 

2021 йил 1 майдан 31 декабрга қадар бўлган даврда кунгабоқар ва пахта уруғлари, шуннигдек кунгабоқар ва пахта ёғига нисбатан экспорт божхона божлари киритилади.

 

Тадбиркорлик субъектларига ўзлари томонидан импорт қилинган кунгабоқар ёғи ва кунгабоқар уруғларини қайта ишлаш натижасида олинган ўсимлик ёғининг (ТИФ ТН бўйича коди 1512 11 - 1512 19) 50%идан ошмаган қисмини экспорт қилишга рухсат берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.04.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.