Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Как продать квартиру работнику: бухучет и налоговые последствия Что делать экспортеру, если программа приняла в зачет сумму больше положенной В НК внесли нормы об уплате налогов в рассрочку без залога Какие выплаты относятся к доходам в виде оплаты трудаВ ЕНСТ появилась возможность обновлять данные при замене паспортов

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ташкил этилди

19.07.2021

Читать на русском языке

Президентнинг 15.07.2021 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-5185-сон қарори қабул қилинди. 

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2021-2024 йилларда ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасини ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси»;
  •  Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг ҳамда марказий аппаратининг тузилмаси ташкилий тузилмаси;
  • Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг тузилмаси;
  • Вилоятлар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаларининг намунавий тузилмаси;
  • Тошкент шаҳар Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасининг тузилмаси;
  • Ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман (шаҳар) бўлимларининг намунавий тузилмаси.

 

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига қуйидаги вазифалар юклатилди:

  • ўсимликлар карантини, ҳимояси ва агрокимё соҳаларида ягона давлат сиёсати ва назоратини амалга ошириш;
  • тупроқ агрокимёвий таҳлилларини ўтказиш ва қишлоқ хўжалигига етказиб бериладиган барча турдаги минерал ва микробиологик ўғитлар сифатини назорат қилиш, тупроқ ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таркибидаги пестицид, нитрат ва оғир металл тузлари қолдиқларини дала шароитида радиологик-токсикологик таҳлиллардан ўтказиш;
  • ўсимликлар карантини ва ҳимоясида прогноз тизимини такомиллаштириш, зарарли организмларга қарши курашнинг уйғунлашган самарали усулларини белгилаш ҳамда ижросини назорат қилиш, мониторинг олиб бориш, иқтисодий зарар етказиши мумкин бўлган зарарли организмларнинг республика ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш ҳамда йўқ қилиш;
  • ўсимликлар клиникалари ва биолабораториялар тизимини ривожлантириш ҳамда уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқалар.

 

Агентлик бош директори Президент томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати «Ўзагрокимёҳимоя» АЖнинг устав капиталидаги давлат улушини камайтириш ҳисобига Агентликка ўтказилади.

 

Агентлик тизимида қуйидагилар ташкил этилади:

  • Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси тизимидаги Ўсимликлар карантини илмий-тадқиқот маркази негизида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда – Илмий-тадқиқот институти) ва унинг минтақавий филиаллари;
  • Илмий-тадқиқот институтининг Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Самарқанд, Фарғона, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларидаги филиаллари;
  • «Агрокимё станцияси» МЧЖ ва унинг ҳудудий бўлинмалари негизида Республика агрокимёвий таҳлил маркази (кейинги ўринларда – Марказ) ва унинг ҳудудий бўлинмалари;
  • «Республика ўқув-ишлаб чиқариш биолабораторияси» МЧЖ ва «Республика «Биосифат» марказий лабораторияси» МЧЖ негизида «Биосифат» республика маркази.

 

Илмий-тадқиқот институти, Марказ ва «Биосифат» республика маркази давлат муассасаси шаклидаги юридик шахслар ҳисобланади.

 

2021 йил 1 августдан бошлаб Илмий-тадқиқот институти ва унинг минтақавий филиаллари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, бино ва иншоотларини сақлаш бўйича харажатларни молиялаштириш, шунингдек, жорий харажатларини қоплаш Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

 

Илмий-тадқиқот институти ва унинг минтақавий филиаллари ходимларига Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари қўлланилади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг марказий ва йирик шаҳарларида ҳамда Тошкент шаҳрида давлат унитар корхонаси шаклида манзарали ва мевали дарахтлар, буталар ва гулларни зарарли организмлардан ҳимоя қилиш марказлари ташкил этилади.

 

Ҳужжат 16.07.2021 йилда «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган.

 

Эльмира Сиразиева.