Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Срок сдачи формы 4 кв Savolnoma сокращен на неделю Срок сдачи статотчетов форм 4-дх и 4-фх (квартальная) продленОдносторонний ЭСФ при реализации импортных лекарств ниже таможенной стоимости: техническая проблема решена Автоматическое формирование акцизной отчетности по нефтепродуктам запустят уже в октябре Чек-лист: как закрыть квартал без ошибок – Buxgalter Pro

Уйларни таъмирлаш – аҳолининг розилиги билан: кўп қаватли уйларни бошқаришга ёндашув ўзгартирилди

10.02.2026

Читать на русском языке

Президентнинг 05.02.2026 йилдаги "Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-48-сон қарори қабул қилинди.

 

Кўп квартирали уйларни таъмирлаш ва реконструкция қилиш, шунингдек, туташ ҳудудларни ободонлаштириш бўйича инвестиция лойиҳаларини марказлаштирилган манбалар ҳисобидан танлаб олиш ва амалга оширишнинг ягона тартиби жорий этилади. Янги қоидаларга мувофиқ, лойиҳа таклифлари халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларида кўриб чиқилиши шарт ва улар расман маъқуллангандан кейингина амалга оширилиши мумкин.

 

Лойиҳаолди қидирувлари ҳудудий хусусиятлар ва уй-жой фондининг ҳолатини ҳисобга олган ҳолда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқарув ташкилотлари ва лойиҳа институтлари иштирокида ўтказилади.

 

Ҳужжатда ободонлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Бошқарув компаниялари кўп квартирали уйларга туташ ҳудудлардаги барча дарахт ва буталарни хатловдан ўтказиши шарт. Кўкаламзорлаштириш тўғрисидаги маълумотлар "Менинг уйим" ахборот биллинг тизимига киритилиши лозим.

 

Қарор билан, шунингдек, марказлашган ичимлик сувини ҳисобга олиш ускуналарини ўрнатиш шарти билан яшил майдонларни куннинг исталган вақтида суғоришга рухсат берилди.

 

2026 йил 1 июлдан бошлаб Тошкент шаҳрида мулкдорлар умумий йиғилишлари фаолияти билан боғлиқ барча жараёнлар – йиғилишларни ўтказиш ташаббуси билан чиқишдан тортиб, шартномалар тузиш ва мурожаатларни қабул қилишгача –  фақат "Менинг уйим" АБТ орқали амалга оширилади. 2027 йилдан бошлаб ушбу тартиб республиканинг бутун ҳудудига татбиқ этилади. Шунингдек, мажбурий бадаллар ва умумий мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар ҳисоби фақат ушбу тизим орқали юритилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 07.02.2026 йилдан кучга кирди.