Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

"Ўзбек геология қидирув" АЖ ташкил этилади

27.04.2021

Читать на русском языке

Президент томонидан 21.04.2021 йилдаги “Геология соҳасига инвестицияларни фаол жалб этиш, тармоқ корхоналарини трансформация қилиш ва республика минерал-хом ашё базасини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5083-сон қарор имзоланди.

 

Ҳужжатга асосан "Қизилқумгeология" АЖ, "Самарқандгеология" АЖ, "Сурхонгеология" АЖ, "Ҳисоргeология" АЖ, "Тошкентгеология" АЖ, "Марказий лаборатория" ДУК ва "Геобуртехника" ДУКларни бирлаштириш йўли билан геология тизимида "Ўзбек геология қидирув" АЖ (кейинги ўринларда - АЖ) ташкил этилади.

 

Белгиланишича, АЖ республика минерал-хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш давлат дастурлари доирасида геология-қидирув ишлари бўйича хизмат кўрсатади. 2025 йилда АЖ томонидан халқаро молия институтлари ва консалтинг ташкилотлари ёрдамида акцияларини оммавий равишда бирламчи ва иккиламчи жойлаштириш орқали инвесторлар жалб этилади.

 

АЖнинг асосий вазифалари белгиланди:

  • соҳага замонавий ва юқори самарали ускуналарни, илғор техника ва инновацион технологияларни жорий этиш ҳисобига геология соҳасини модернизация қилишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш;
  • геология-қидирув ишлари самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш ҳамда харажатларни мақбуллаштириш орқали хизматлар таннархини камайтиришга қаратилган тизимли ишлар олиб бориш;
  • замонавий корпоратив бошқарув тизимини жорий этиш, моддий-техник, молиявий ва меҳнат ресурсларидан унумли фойдаланиш орқали фаолиятнинг операцион самарадорлигини ошириш;
  • замонавий рақамли технологияларни қўллаш ҳисобига соҳада бажариладиган ишларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш ва геология-қидирув ишларини нафақат республика ҳудудида, балки хорижий давлатларда, халқаро тендерлар ғолиби сифатида бажариш;
  • ҳудудларда геология-қидирув ишларини жадал амалга ошириш орқали республика минерал-хом ашё базаси ривожлантирилишини таъминлаш.

 

Молия вазирлиги ва Давлат геология қўмитасига:

  • АЖ таркибида қуйидаги вазифаларни бажариш бўйича Лойиҳа офиси ташкил этилишини таъминлаш:
  • трансформация бўйича ислоҳотларни амалга ошириш;
  • корпоратив бошқарув ва халқаро стандартларнинг замонавий тизимларини жорий этиш;
  • жамиятнинг молиявий-иқтисодий фаолиятини мувофиқлаштириш;
  •  бир ой муддатда АЖ кузатув кенгаши таркибининг камида 30%ини малакали хорижий тажрибага эга соҳа мутахассислари билан тўлдириш;
  • АЖ раҳбарининг ўринбосари - молиявий директор (CFO) лавозимини жорий этиш.

 

Мазкур лавозимга юқори малакали ҳамда ўхшаш лойиҳаларда иш тажрибасига эга бўлган халқаро эксперт жалб этилади.

 

Шунингдек шундай тартиб ўрнатилдики, унга мувофиқ:

  • Давлат геология қўмитасига аукционга қўйилмаган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини олиш учун инвестордан мурожаат келиб тушган тақдирда, ушбу ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома "E-AUKSION" ягона электрон савдо майдончаси орқали қонунчилик билан ўрнатилган тартибда аукционга қўйилади;
  • ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини "E-AUKSION" ягона электрон савдо майдончаси орқали реализация қилишда, аукцион ўтказилмаган деб ҳисобланган ҳолда, ариза айни иштирокчидан икки маротаба бир хил ер қаъри участкаси бўйича тақдим этилган бўлса, бундай иштирокчи иккинчи аукцион натижаларига кўра "ягона талабгор" тамойили асосида ғолиб деб эълон қилинади.

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • Давлат геология қўмитаси тизимида фаолият юритаётган корхоналарни ислоҳ қилиш, соҳанинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш ва рақамлаштиришни кенг жорий қилиш бўйича "Йўл харитаси";
  • Давлат геология қўмитасининг янги ташкилий тузилмаси;
  • 2021-2022 йилларда фойдали қазилмаларнинг янги конларини аниқлаш учун истиқболли майдон ва структураларда бажариладиган геология-қидирув ишларининг асосий йўналишлари;
  • 2021-2022 йилларда республика минерал-хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш учун фойдали қазилма захираларини кўпайтиришнинг асосий кўрсаткичлари;
  • 2021-2022 йилларда "Олмалиқ КМК" АЖ томонидан бирлашган Қалмоққир ва Ёшлик-I конларининг қайта баҳоланиши ҳисобига фойдали қазилма захираларини кўпайтиришнинг асосий кўрсаткичлари;
  • Давлат геология қўмитаси ва "Ўзбекнефтгаз" АЖ томонидан амалга ошириладиган нефть ва газ майдон ҳамда конларида геология қидирув ишларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режаси.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.04.2021 йилдан кучга кирди.

 

Наргиза Воҳидова.