Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как бизнесу получить право на оказание услуг по хранению задержанных авто Осторожно, должники: как Таможенный комитет защищает экспортеров Кто попал под пристальное внимание Нацкомстата по итогам III квартала 2026 года Кто попал под пристальное внимание Нацкомстата по итогам III квартала 2026 года

Ўзбек маданияти нуфузини оширганлик учун – кўкрак нишони

26.03.2019

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 20.03.2019 йилдаги 236-сон қарори билан «Маданият ва санъат фидокори» кўкрак нишони тўғрисида низом тасдиқланди.

 

У билан ўзбек миллий маданияти ва санъати нуфузини жаҳон миқёсида ошириш борасида фидокорона меҳнат қилган ва ушбу соҳада юқори натижаларга эришган фуқаролар тақдирланади.

 

Тақдирлаш бўйича таклифлар ҳудудий маданият бошқармаларига ҳар йили 1 октябрга қадар тақдим этилади.

 

Маданият вазирлигида номзодларнинг ҳужжатлари ўрганилиб, 1 декабрга қадар энг муносиб номзодларни тақдирлаш тўғрисида қарор қабул қилинади. Кўкрак нишони Янги йил байрами арафасида маданият вазири томонидан тантанали равишда топширилади. Мукофотланганлар 3 ЭКИҲ миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти оладилар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.03.2019 йилдан кучга кирди.