Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Когда зачесть НДС по расходам под урожай будущего года - читать на buxgalter.uzКогда импортеру перейти на уплату налога на прибыль - читать на buxgalter.uzКак комиссионеру определить базу по налогу на прибыль - читать на buxgalter.uzКак отчитаться налоговому агенту по доходам нерезидентов - читать на buxgalter.uz

Ўзбекистон-Япония ёшлар инновация маркази молиялаштирилади

24.12.2019

Читать на русском языке

 

Президентнинг 13.12.2019 йилдаги ПҚ-4550-сон қарорида муассасанинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари назарда тутилган.

 

2016 йилда Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети (ТДТУ) ҳузуридаги Ўзбекистон-Япония ёшлар инновация маркази ташкил этилган. Жорий даврда 15 нафар ёш олимлар Япониянинг етакчи илмий ва таълим муассасаларида стажировкадан ўтдилар. Япониянинг халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) лойиҳаси доирасида 2019 йилда марказнинг ходимлари малака ошириш мақсадида Японияга юборилди.

 

Марказ илмий салоҳиятини ривожлантириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун илмий асбоб-ускуналар ва жиҳозларни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва ТДТУнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан харид қилинади. Япония томонининг тавсиясига кўра 2020 йилда Марказ учун илмий-лаборатория қурилмалари истисно тариқасида тўғридан-тўғри шартномалар асосида етказиб берилади – шартномалар рўйхатдан ўтказилади (тартиби Ғазначилик томонидан белгиланади), ЎзР ТХБнинг порталида эълон жойлаштирилмайди, электрон савдолар ва тендерлар ўтказилмайди.

 

Марказ фаолияти Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилади. Марказнинг вазирлик тизимидаги инновация ва технология трансфери марказлари, технопарклар, лабораториялар, стартап ва бизнес акселераторлар, бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш, Марказнинг фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳаларини молиялаштириш идора зиммасига юкланади.

 

Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғоялари жамғармаси томонидан Марказ учун қурилмалар, хом ашё, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмларни харид қилиш ва ўрнатишга ярим миллион АҚШ доллари ажратилади. Ушбу маблағлар Япония томони билан келишилган ҳолда сарфланади.

 

Марказ ходимларига 7 та олий таълим муассасалариаро илмий лабораторияларидан, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази лабораторияларидан, Фанлар академияси Биоорганик кимё институти ҳузуридаги Жамоавий фойдаланиш марказининг лаборатория қурилмаларидан (2017 йилда Халқаро тараққиёт ассоциациясининг кредити ҳисобидан, таҳр. изоҳи) текин фойдаланиш имконияти берилган.

 

Бир қатор ташкилий масалалар тартибга солинди. Хусусан, марказ директорини тайинлаш тартиби белгиланди – Инновацион ривожланиш вазирлигининг таклифлари асосида олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи билан тайинланади. Номзод васийлик кенгаши томонидан тасдиқланиши лозим. Унга бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов раҳбарлик қилади. Васийлик кенгаши бир йилда икки марта (камида) чақирилади ҳамда у тасдиқланган штатдаги ходимлар сонини оширмаган ҳолда марказ тузилмасини ўзгартиришга ҳақлидир.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.12.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.