Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как производить удержания из зарплаты, если ее не хватает для погашения всех требований Какие налоговые последствия возникают, если выдали работникам сельхозпродукцию Как увеличить уставный фонд ООО за счет имущества общества

"Ўзбекистон – 2030" стратегияси янгиланди

19.02.2026

Читать на русском языке

Президентнинг 16.02.2026 йилдаги "Мамлакат тараққиётининг 2030 йилгача мўлжалланган устувор йўналишлари доирасида ислоҳотларни изчил давом эттириш ва янги босқичга олиб чиқишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-21-сон Фармони қабул қилинди.

 

Эслатиб ўтамиз, "Ўзбекистон - 2030" стратегиясида (11.09.2023 й.) мамлакатни ўрта муддатли истиқболда ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, мақсадлари, шунингдек, уларга эришиш самарадорлиги кўрсаткичлари белгиланган. Унинг замонавий умумжаҳон тенденциялари, глобал ўзгаришлар ва янги чақириқлар билан уйғунлигини таъминлаш учун ҳужжатда қуйидагилар зарурлиги белгиланган:

  • "Ўзбекистон – 2030" стратегияси доирасида эришилган ютуқлар ва мавжуд муаммоларни ҳисобга олган ҳолда реал шароитларга мос келадиган, ўлчанадиган ва баҳоланадиган самарадорлик кўрсаткичларини белгилаш;
  • ўрта муддатли истиқболга мўлжалланган мақсадларнинг самарадорлик кўрсаткичларини янгилаш;
  • Стратегия мақсадларига эришиш мониторингини тўлиқ рақамлаштириш;
  • соҳа, тармоқ ва ҳудудларни ривожлантириш бўйича стратегик режалаштириш ҳужжатларини "Ўзбекистон – 2030" стратегиясига мувофиқлаштириш.

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

• 2023-2025 йилларда эришилган самарадорлик кўрсаткичлари ва ўтказилган баҳолаш натижалари асосида янгиланган 2026-2030 йилларга мўлжалланган "Ўзбекистон – 2030" стратегияси;

• "Ўзбекистон – 2030" стратегияси мақсадларининг самарадорлик кўрсаткичларини шакллантиришнинг ахборот манбалари;

"Ўзбекистон – 2030" стратегиясини амалга ошириш бўйича республика комиссияси таркиби.

 

"Ўзбекистон – 2030" стратегияси мақсадларининг самарадорлик кўрсаткичларига эришиш мониторинги Стратегик режалаштириш ва ривожланишнинг рақамли платформасида йиллар кесимида ортиб бориш тамойили асосида олиб борилмоқда.

 

Самарадорликнинг мақсадли кўрсаткичларига эришиш ҳолати қуйидаги тоифаларга бўлинади:

• "яшил" – тегишли самарадорлик кўрсаткичларига ўз вақтида ва тўлиқ эришиш;

• "сариқ"– тегишли самарадорлик кўрсаткичларига эришишда қолоқликлар мавжуд, бироқ уларни бартараф этиш имконияти мавжуд;

• "қизил" – самарадорлик кўрсаткичларига эришишда жиддий ортда қолишлар мавжуд ёки уларга умуман эришилмаган.

 

Бунда:

• "яшил" тоифага киритилган самарадорлик кўрсаткичлари учун масъул бўлган идораларга нисбатан рағбатлантириш чоралари қўлланилади;

• "сариқ" тоифага киритилган самарадорлик кўрсаткичларига эришишда мавжуд қолоқлик сабаблари бўйича таҳлил ўтказилади ва уларни бартараф этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси томонидан тегишли идорага зарур чоралар кўриш тўғрисида кўрсатма берилади;

• "қизил" тоифага киритилган самарадорлик кўрсаткичлари учун масъул идоралар фаолияти Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида танқидий кўриб чиқилиши лозим.

 

Ҳужжат билан қуйидаги рўйхатлар тасдиқланди:

• "Ўзбекистон – 2030" стратегияси доирасида 2026 йилда ишлаб чиқиладиган, шунингдек, янги таҳрирда ишлаб чиқиладиган стратегик режалаштириш ҳужжатлари лойиҳалари;

• "Ўзбекистон – 2030" стратегиясининг мақсадлари ва самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқ қайта кўриб чиқилиши лозим бўлган концепциялар ва стратегиялар.

 

Келгусида таҳлилий марказлар ва илмий-тадқиқот муассасалари стратегик режалаштириш ҳужжатлари лойиҳаларини илмий асосланганлиги бўйича комплекс таҳлил қилади, шунингдек, соҳалар, тармоқлар ва ҳудудларнинг тизимли муаммолари, хавф-хатарлари ва ўсиш нуқталарини аниқлайди.

 

Ҳужжат  Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.02.2026 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова