Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Как будут регистрироваться договоры аренды с 1 января Учет движения ТМЦ придется вести в системе ГНК Когда истекает срок возврата излишне уплаченных таможенных платежей Как установить перерывы в течение рабочего дня

Ўзбекистон 10 та поезд сотиб олади

14.07.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 12.07.2021 йилдаги “Тошкент метрополитени учун ўнта тўрт вагонли метро поездларини харид қилиш” лойиҳасининг техник-иқтисодий асослашни тасдиқлаш тўғрисида”ги 435-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Ўнта тўрт вагонли метро поездларини харид қилиш лойиҳасини ТИАнинг асосий техник- иқтисодий кўрсаткичлари;
  •  “ВЭБ.РФ” давлат ривожланиш корпорацияси банкининг кредити бўйича асосий қарзни қайтариш, фоизлар ва воситачилик ҳақини тўлашнинг прогноз жадвали;
  • “Росэксимбанк” АЖ кредити бўйича асосий қарзни қайтариш, фоизлар ва воситачилик ҳақини тўлашнинг прогноз жадвали.

 

Лойиҳанинг ТИАга асосан:

  • умумий қиймат (эквивалентда) 63,7 млн евро ни ташкил этади, ундан:
    • 8,7 млн евро – давлат бюджети маблағлари;
    • 30,5 млн евро – “ВЭБ.РФ” Россия давлат ривожланиш корпорациясининг кредити;
    • 24,5 млн евро –“Росэксимбанк” АЖ кредити.

 

“ВЭБ.РФ” кредити 11 йил муддатга, “Росэксимбанк” кредити эса - 12 йил муддатга тақдим этилган.

 

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖга Тошкент метрополитени учун “Метровагонмаш” АЖдан (Россия Федерацияси) тўрт вагонли метро поездларини 1 декабрга қадар олиб келиниши топширилди. Лойиҳа бўйича битим Тошкент шаҳрида 5-7 апрель кунлари ўтказилган ИННОПРОМ халқаро саноат кўргазмасида имзоланган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.07.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.