Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как вернуть НДС, уплаченный за квартиру в новостройке - читать на buxgalter.uzКак налоговики доначисляют вам налоги при смене учредителей и реорганизациях - читать buxgalter.uzПереход на ЭСФ: работники налоговых инспекций оказались «крайними» - читать на buxgalter.uzПоздравляем лучших бухгалтеров и аудиторов уходящего года - читать на buxgalter.uzИдеальный график отпусков: как получить больше и отдохнуть дольше - читать на buxgalter.uzПлан главбуха на декабрь: 10 важных дел до конца года - читать на buxgalter.uzСредний бизнес может навредить выстраиваемой цепочке НДС - читать на buxgalter.uz

Ўзбекистон 2018 йилда суверен кредит рейтингини олиш ниятида

25.07.2018

Читать на русском языке

 

Президентнинг 21.07.2018 йилдаги «Ташқи молиялаштириш манбаларини диверсифакациялашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–3877-сон қарори имзоланди.



Таҳририятдан: ушбу ҳужжат ва 75 000 та бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунтиришлари билан бирга «ЎзР қонунчилиги» АҚТда жамланган. Намойиш версиясини бу ерда юклаб олинг (32,1 МБ).


 

Давлат раҳбари Ўзбекистон жорий йилда суверен кредит рейтингини[1] олишига доир молиявий-иқтисодий блок таклифларини қабул қилди. «J.P. Morgan Chase» бошчилигидаги банклар консорциуми молиявий маслаҳатчи сифатида танлаб олинди. Молия вазири суверен кредит рейтингини олиш ва республика суверен облигацияларини[2] эмиссия қилиш учун маслаҳат ва бошқа хизматлар кўрсатиш тўғрисида консорциум, халқаро компаниялар ва рейтинг агентликлари билан тегишли битимлар тузиш ваколатига эга бўлди.

 

Молия вазирлиги – суверен қарзлар бўйича барча операцияларни амалга оширувчи, шу жумладан корпоратив (банк) қарз мажбуриятларини мувофиқлаштирувчи ваколатли орган. Шу муносабат билан идора тузилмасида Суверен давлат, корпоратив (банк) қарз мажбуриятлари ва давлат қарзи бошқармаси ташкил этилди, вазирликнинг ўзига эса қўшимча вазифалар юклатилди:

  • кредит рейтингини олиш ва сақлаш жараёнида ҳамда Ўзбекистондаги субъектларнинг суверен ва корпоратив (банк) облигацияларини чиқариш ва жойлаштириш давомида халқаро рейтинг агентликлари, молиявий ва юридик маслаҳатчилар ҳамда бошқа шахслар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
  • суверен ва корпоратив кредит рейтингини олиш, шунингдек келгусида хорижий ҳамкорларга тақдим этиш мақсадида мамлакатимиздаги субъектларнинг суверен ва корпоратив (банк) облигацияларини чиқариш ва жойлаштириш жараёнида фойдаланиладиган макроиқтисодий ва бошқа кўрсаткичлар бўйича статистик ва ахборот материалларини тайёрлаш;
  • экспертлар, рейтинг агентликлари, молиявий маслаҳатчилар ва хорижий инвесторларнинг тавсияларини ҳисобга олган ҳолда миллий қонунчиликни такомиллаштиришга доир таклифларни тайёрлаш;
  • Ўзбекистон давлат қарзи ҳисоби ва ҳисоботини юритиш ҳамда ўз ваколати доирасида уни бошқариш, шунингдек давлат ташкилотларининг ташқи қарзи ҳисобини юритиш.

 

Суверен кредит рейтингини олиш, суверен ва корпоратив (банк) облигацияларини чиқариш ва жойлаштириш жараёнини мувофиқлаштириш мақсадида Идоралараро ишчи гуруҳи ташкил этилди.

 

Суверен облигацияларни жойлаштиришдан келиб тушадиган маблағлар ш.ж. «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида арзон уй-жойлар, автойўллар қурилиши (реконструкция қилиниши, капитал таъмирланиши), ичимлик сув таъминоти ва канализация тармоқлари яхшиланиши, шаҳарлар ва қишлоқлар, шунингдек бошқа инфратузилма объектлари ободонлаштирилишини молиялаштириш учун аввало маҳаллий ижроия ҳокимияти органларига йўналтирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.07.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.

 


 [1] Суверен кредит рейтинги – давлат ўз молиявий мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда бажариши имкониятларини баҳолаш усули. Йирик халқаро рейтинг агентликлари: Moody’s, Standard & Poor's, Fitch Ratings томонидан тузилади.

 

[2] Суверен облигация – ташқаридан қарз олиш воситасида давлат бюджетини тўлдириш учун эмитентланган, мамлакат ҳукумати томонидан кафолатланган қимматли қоғоз.




 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_