Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Ўзбекистон агросекторини модернизация қилишга - $659,3 млн

12.08.2020

Читать на русском языке

Президентнинг 11.08.2020 йилдаги “Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори қабул қилинди.

 

2020 йил 20 мартда Жаҳон банкининг Директорлар кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикасига “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш” лойиҳасини (кейинги ўринларда – Лойиҳа) молиялаштириш учун 30 йил муддатга:

а)  10 йиллик имтиёзли давр билан Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки (ХТТБ) томонидан $181 млн миқдорида қарз ажратилиши;

б) Халқаро тараққиёт уюшмасининг:

  • 10 йиллик имтиёзли давр билан $100 млн миқдоридаги кредити;
  • 5 йиллик имтиёзли давр билан Халқаро тараққиёт уюшмасининг $219 млн миқдоридаги имтиёзли кредити ажратилиши маъқулланган.

 

Лойиҳанинг умумий қиймати - $659,3 млн.га тенг, улардан Ўзбекистоннинг улуши – $159,3 млн, шу жумладан:

  • солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш, инвестиция даврида молиявий харажатларни тўлаш шаклидаги улуш – $124,3 млн эквиванлентини;
  • лойиҳа иштирокчиларининг (бенефициарлар) улуши - $35млн эквивалентини ташкил этади.

 

Лойиҳани амалга ошириш даври - 6 йил (2020-2026 йиллар).

 

Ҳужжат билан лойиҳа доирасида молиялаштиришнинг устувор йўналишлари белгиланди:

  • қишлоқ хўжалигида илмий-тадқиқот, таълим ва маслаҳат хизматларининг ишлаб чиқариш билан интеграциялашган самарали тизимини яратиш;
  • қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш, статистик маълумотларни тўплаш, таҳлил қилиш ва тарқатишнинг ишончли ва шаффоф усулларини жорий этиш;
  • озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда “даладан истеъмолгача” тамойили асосида сифат назоратини кучайтириш, агрологистика, йўл ва бошқа зарур инфратузилмани яратиш;
  • экспортни рағбатлантириш, халқаро бозорларда рақобатбардош, экспортбоп юқори қўшилган қийматли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш борасида қулай агробизнес муҳитини ва қўшилган қиймат занжирини яратиш;
  • қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тармоғини диверсификациялаш, соҳада давлат иштирокини камайтириш, кооперация тизимини ривожлантириш ҳамда соҳанинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш;
  • ер ва сув ресурслари, ўрмон фондидан оқилона фойдаланиш;
  • соҳага бошқарувнинг замонавий тизимларини жорий этиш, хизмат кўрсатиш сервисини такомиллаштириш.

 

Қуйидагилар:

  • Лойиҳанинг техник-иқтисодий асоси ҳамда унинг асосий кўрсаткичлари;
  • Лойиҳа бўйича ХТТБ ҳамда ХТУ маблағларидан фойдаланиш схемаси;
  • Лойиҳани амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”;
  • Лойиҳа доирасида ХТТБ қарзидан ва ХТУ кредитидан фойдаланиш ва уни қайтариш жадвали;
  • Лойиҳа доирасида 2021-2025 йилларда мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт ҳажмларининг прогноз кўрсаткичлари;
  • лойиҳасини амалга ошириш бўйича Ишчи гуруҳи таркиби тасдиқланди.

 

Лойиҳа республиканинг барча ҳудудларида амалга оширилади. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилишини ҳамда натижадорлигини таъминлайди. Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги Лойиҳани ўз вақтида ва тўлиқ амалга ошириш, уни бошқариш, уни амалга ошириш даврида мониторинг ва ҳисоботни юритиш учун масъул ижро этувчи орган ҳисобланади.

 

Қонунчиликка мувофиқ халқаро молиявий институтларнинг қарзлари ва ҳукумат ташкилотларининг халқаро қарзлари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида:

  • агарда ушбу лойиҳалар кўрсатилган ташкилотлар томонидан 2020 йил 1 июлга қадар маъқулланган бўлса, юридик шахслар томонидан сотиб олинадиган товарларни (хизматларни) реализация қилишга доир айланмага ҚҚС ва акциз солиғи солинмайди;
  • ушбу қарз маблағлари ҳисобидан юридик шахслар томонидан божхона ҳудудига олиб кириладиган товарлар божхона божи тўлашдан озод этилади;
  • Ўзбекистон резидентлари бўлмаган юридик шахслар фойда солиғи тўлашдан 2021 йил 1 июлгача бўлган муддатга озод этилган.

 

Ушбу имтиёзлар натижасида иқтисод қилинган маблағлар Ўзбекистоннинг Лойиҳани амалга оширишдаги улуши деб ҳисобланади.

 

Қуйидагиларга топшириқлар берилди:

а) Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига:

  • Лойиҳа доирасидаги тадбирларни ўз вақтида ва самарали амалга ошириш, натижадорлигини таъминлаш, жалб этилаётган маблағларни ўзлаштириш жараёнида ошкораликни таъминлаш ҳамда коррупциянинг олдини олиш бўйича тегишли чоралар кўрилишини;
  • Лойиҳа доирасида мева-сабзавотчилик кооперацияларига ер майдонларини белгиланган тартибда, шу жумладан, ҳудудларда барпо қилинадиган йирик агрологистика комплекслари учун белгиланган ер майдонларини қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари учун компенсация ундирмасдан текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилишини;
  • ажратилган ер участкаларидаги ердан фойдаланувчилар компенсациялари (фермер хўжаликлари томонидан кўрилган зарарлар, кесилган дарахтлар, фуқароларни кўчириш ва фуқароларга кўрсатилган барча зарарлар) ва агрологистика комплексларини муҳандислик, йўл ҳамда транспорт инфратузилмаларига уланишини таъминлаш ва бошқа харажатлар маҳаллий бюджет маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланишини таъминлаш.

б) ТИВга - Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг буюртманомалари бўйича Лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи чет эллик мутахассисларга кириш визалари консуллик ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимларни ундирмаган ҳолда расмийлаштирилишини таъминлаш;

в) ИИВга - Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг буюртманомалари бўйича Лойиҳа доирасида жалб этиладиган чет эллик мутахассисларга кўп марталик визаларни расмийлаштириш, бериш ва муддатини узайтиришни, шунингдек, вақтинчалик яшаш жойига рўйхатга олиш ва муддатини узайтиришни давлат божи ундирмасдан таъминлаш.

 

Эльмира Сиразиева.