Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Двойное налогообложение в Узбекистане: как избежать и зачесть уплаченные налоги Изменились реквизиты для оплаты за ЭЦП и фискальный модуль Налоговики и жители Навои и Чирчика первыми протестируют новую систему декларирования доходов Как рассчитывать НДС при реализации товаров и услуг Как рассчитывать НДС при реализации товаров и услуг

Ўзбекистон аҳолиси кетма-кет 4 кун дам олади

20.04.2023

Читать на русском языке

Президентнинг 20.04.2023 йилдаги Фармони ва қарори қабул қилинди, уларга асосан Президентнинг 23.12.2023 йилдаги “2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ-270-сон Фармонига ўзгартиришлар киритилди.

 

Рамазон ҳайити нишонланишининг эълон қилиниши муносабати билан жума, 21 апрель (Ҳайитнинг биринчи куни), шунингдек душанба, 24 апрель дам олиш кунлари бўлади.

 

Фармонга асосан 2023 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:

  • барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар): 2 январь – душанба, 24 апрель – душанба, 30 июнь – жума;
  • олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун: 3 январь – сешанба, 20 март – душанба, 22 март – чоршанба, 22 апрель – шанба, 24 апрель – душанба, 1 июль – шанба, 2 сентябрь – шанба, 30 декабрь – шанба.

 

Ҳужжатлар president.uz сайтида эълон қилинган ва 20.04.2023 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова.