Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Ўзбекистон аҳолисини рўйхатга олиш 2022 йилда ўтказилади

06.02.2019

Читать на русском языке

Ушбу кенг кўламли тадбир ЎзАда эълон қилинган  Президентнинг 2019 йил 5 февралдаги Фармонида назарда тутилган.

 

Ҳужжат билан:

 

Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепцияси;

 

Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга доир комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

 

Аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича республика ва ҳудудий комиссиялар ташкил этилди, шунингдек уларнинг вазифалари белгиланди.

 

Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлашдан ташқари, вазифалар жумласига  тадбирни молиялаштириш масаласи бўйича таклифларни кўриб чиқиш ва уни ўтказишда жисмоний ва юридик шахсларни, уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш масалаларини ҳал қилган ҳолда, жалб этиш ҳам киради.

 

2019 йил 1 июлгача “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилди.

 

Мазкур ҳужжат:

  • аҳолини рўйхатга олишни ўтказишнинг мақсадлари, тартиби, даври ва муддатлари;
  • илғор хорижий амалиётда қабул қилинган замонавий технология ва услубиётлар асосида уни ташкил этиш ва ўтказиш;
  • аҳолини рўйхатга олиш якунларини амалга ошириш бўйича ташкилий-амалий, ҳуқуқий, иқтисодий ва бошқа чора-тадбирлар ва бошқаларни белгилайди.

 

Қайд этиш жоизки, мустақиллик йилларида Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш ўтказилмаган. Аҳоли сонига, ёш-жинс таркибига кескин таъсир кўрсатган ўзгаришлар ва бошқа ижтимоий-демографик ўзига хосликлар бу ҳақдаги мавжуд маълумотларни қўллашни сезиларли даражада чекламоқда.

 

Мамлакатимиз аҳолиси ва унинг фаровонлиги тўғрисидаги ишончли маълумот узоқ муддатли прогнозлар ва давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш мақсадли дастурларини, янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурларини ишлаб чиқиш, барқарор ривожланиш миллий мақсадлари индикаторларини шакллантириш, меҳнат ресурслари жойлашуви ва улардан фойдаланиш жараёнларини ўрганиш, илмий тадқиқотлар олиб бориш учун муҳим ҳисобланади.

 

Тадбир БМТ ташаббуси билан амалга ошириладиган 2020 йилда Бутунжаҳон аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олиш дастури доирасида ўтказилади.

 

Константин Мосин.