Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак скорректировать зачет НДС на основании статьи 270 Налогового кодекса Как сформировать прочие затраты производственного характера Как разработать график документооборота по экспортной сделке

Ўзбекистон Бадиий академияси вазифалари белгиланди

06.12.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 1.12.2017 йилдаги 957-сон қарори билан Ўзбекистон Бадиий академияси (кейинги ўринларда – Бадиий академия) Устави тасдиқланди.

 

Маълумот учун: ҳужжат Президентнинг 16.08.2017 йилдаги ПҚ–3219-сон «Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижроси юзасидан қабул қилинган.

 

Ҳужжатга кўра, қуйидагилар Ўзбекистон Бадиий академиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:   

 

  • Ўзбекистон тасвирий ва амалий санъатини янада ривожлантириш, шахсий ва ижодий кўргазмалар учун кенг имкониятлар яратиб бериш ҳамда ижодкорларнинг бадиий салоҳиятини ошириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
  • жаҳондаги етакчи бадиий академиялар, ушбу йўналишдаги таълим муассасалари, ташкилотлар, атоқли маданият ва санъат арбоблари билан илғор тажрибани алмашиш мақсадида ҳар томонлама ижодий ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш;
  • ижодкорлар ва истеъдодли ёшларни ижтимоий-иқтисодий муҳофаза қилиш ҳамда Бадиий академия тизимидаги ташкилотларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;
  • халқимизнинг бой маданий меросини, тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн анъаналарини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмасининг  фаолиятини мувофиқлаштириш;
  • тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишидаги ижодкорларнинг миллий ўзликни англаш ғояларини тараннум этувчи юксак даражадаги ёрқин санъат асарларини яратишдаги фаолиятини рағбатлантириш ва болалар санъатини ривожлантириш билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга ошириш;
  • Бадиий академия тизимидаги таълим муассасаларининг фаолиятида бадиий таълим узвийлиги ҳамда узлуксизлигини таъминлашга эришиш мақсадида ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатлари ва ўрта махсус таълим муассасалари учун бошланғич бадиий таълимни йўлга қўйиш;
  • Ўзбекистон маданияти ва санъатининг тараққиёти йўлида тасвирий ва амалий санъат, дизайн ва халқ ҳунармандчилиги соҳалари бўйича юқори малакали мутахассислар тайёрлаш мақсадида Бадиий академия тизимидаги таълим муассасаларининг фаолиятини хорижий тажриба асосида такомилл аштириш;
  • тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишида етук мутахассисларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, Бадиий академия марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини кучайтириш, бу борадаги вазифаларни амалга оширишнинг замонавий, таъсирчан усул ва шаклларини тизимли асосда ривожлантириб бориш;
  • Ўзбекистонда ва хорижда кенг кўламли кўргазмалар ташкил этиш орқали миллий санъатимиз ютуқларини дунё жамоатчилигига танитиш, конференция, биенналелар ва бошқа анжуманлар ўтказиш.

 

Асосий вазифаларидан келиб чиққан ҳолда Уставда Бадиий академиянинг тегишли йўналишлар бўйича асосий функциялари мустаҳкамланган, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, раҳбариятнинг асосий функционал вазифалари ва жавобгарлиги белгиланган, Бадиий академия таркибига кирувчи муассасаларнинг фаолиятини ташкил этиш масалалари ҳал этилган ҳамда Бадиий академиянинг ҳақиқий аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларига таъриф берилган.

 

Шунингдек, Уставда белгиланишича, Бадиий академиянинг ҳақиқий аъзоларини сайлаш устав ва  Ўзбекистон Бадиий академияси Бошқарув кенгашининг қарори билан тасдиқланадиган тартибга мувофиқ ҳар 3 йилда 1 марта ўтказилади.

 

Уставда Бадиий академия фаолиятини молиялаштириш манбалари белгиланган, унинг Вазирлар Маҳкамаси, Президент Девони хизматлари ва мамлакатимиз Президенти олдида ҳисобдорлиги мустаҳкамланган.

 

Бадиий академияга:

  • бир ой муддатда Бадиий ижодкорлар уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги галереялари тўғрисидаги намунавий низомни ишлаб чиқиш ҳамда белгиланган тартибда тасдиқлаш;
  • 2 ой муддатда Бадиий академия тизимига кирувчи ташкилотларнинг таъсис ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш ва улар қонун ҳужжатлари талабларига мослаштирилишини таъминлаш топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 4.12.2017 йилда кучга кирди.    

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  


Анвар Иркаходжаев.